Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича битим тасдиқланди

Ўзбекистон президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли...

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди. 2 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев...

Сирдарё вилоятидаги бир оилани АҚШга юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган О.А. фуқаро Б.Ж.нинг ишончига кириб, Б.Ж. ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб,...

Россияда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Россия Федерациясида 14 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари олиб қўйилган ва текинга ишлашга мажбурланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Волгограддаги вакили Шерзод Каттахонов маълум қилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни ишонч телефонига 14 нафар ўзбекистонликдан ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган. Фуқаролар иш берувчи олиб қўйган паспортларини...

Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда 20 йилдан ортиқ ҳужжатсиз яшади

Бу вақт ичида у беш нафар фарзандли бўлган. 1951 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон ҳудудига 2000 йилларда келиб, Қозоғистон фуқароси билан оила қурган ва улар беш фарзандли бўлган, деб ёзади inbusiness.kz. 72 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг сўзларига кўра, ўша йилларда у ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган, бироқ бу жараённи охирига етказмаган....

Ўзбекистонлик ўқувчи Россия олимпиадасида кумуш медаль олди

21 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Миллий тадқиқот университети қошидаги International House академик лицейида мактаб ўқувчилари учун ҳар йили ўтказиладиган “МИСиС юлдузларни ёритади” фан олимпиадасининг якуни бўлиб ўтди.   “МИСиС”  Миллий тадқиқот технологик университети томонидан ўтказиладиган мазкур олимпиадада умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 7-11-синф...

Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади 

2022 йилда Ўзбекистонда ойлигидан солиқ тўлаётганлар сони 215 мингга ошиб, 5 млн кишига етди. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам 1−2 млн сўм маош олади, бироқ уларнинг улуши пасайишда давом этмоқда. Шу билан бирга, 4−5,5 млн сўм ва ундан ортиқ маошга эга бўлган солиқ тўловчилар сони кескин ошган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон давлат...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида тез бузиладиган маҳсулотларни ўтказиш учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Ўзбекистон божхона хизмати Қирғизистондан тўсиқларсиз юк олиб ўтилишини таъминлашга тайёр. Махсус йўлак “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида очилиши режалаштириляпти, деб ёзади Sputnik Қирғизистон телеграм-канали. Бу масала икки республика Савдо-саноат палаталари мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Ўзбекистон божхона хизмати товарларни Қирғизистондан тўсиқларсиз олиб ўтишда ёрдам беришга тайёр. Ўзбекистон томони, хусусан, қирғиз форелини импорт қилишдан...

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қурол-яроғ дўконига ҳужум қилди

Қайд этилишича, ўзбекистонлик эркак ва қўриқлаш агентлиги ходимлари ўртасида отишма содир бўлган. Чимкентда полиция қурол дўконига ҳужум қилган эркакни қўлга олди, деб хабар берди Қозоғистон ИИВ Матбуот хизмати. Маълум қилинишича, 20 февраль куни соат 14:40 атрофида «Иляев» ва «Рискулбеков» кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол дўконида отишма бўлаётгани ҳақида хабар келиб...

Фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатувчи шахслар қўлга олинди

«Тадбиркор» қонунбузарлар ҳар бир шахсдан АҚШга юбориш учун 27 минг доллардан сўрашган. Фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи, номи очиқ кўрсатилмаётган шахс  АҚШга жўнатиш билан ноқонуний шуғулланиб келаётгани, Европа давлатлари орқали Мексикага, ушбу давлатдан эса АҚШга олиб ўтишни ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 27...
Ijara firibgarligi: 5 qiz bir kechada ko‘chada qoldi

Navigatsiya