Turkum: Ўзбекистон хабарлари

1 мартдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти йўлга қўйилади

Уч саҳифалик йўл харитаси 8 та банддан иборат бўлиб, унда Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали бозор нархида табиий газ етказиб бериш учун зарурий техник чоралар акс этган. Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти 2023 йил 1 мартдан бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром»...

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналиши умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди. 26 январдан Фарғона-Қувасой-Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Қирғизистон томонидан Қизил-қия йўловчи ташиш компанияси, Ўзбекистон томонидан...

Ўзбекистон «Газпром» билан газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади

Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжат 24 январь куни ишчи учрашувда имзоланган, унда Миллер ва Мирзамаҳмудов ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли масалаларини кўриб чиқишган. Бошқа тафсилотлар берилмаган. Бундан олдин, 18 январь куни Миллернинг...

Темирйўл вокзалларига киришдаги қийинчиликларга қачон нуқта қўйилади?

Пойтахт, вилоят ва туманлардаги исталган темирйўл вокзалларига борманг, ҳаммаси худди чегарадек ўраб олинганининг гувоҳи бўласиз. Яқин йилларда айрим ҳокимлик, прокуратура, ҳатто вазирликлар бинолари олдидаги панжаралар олиб ташланди. Лекин ислоҳотлар негадир вокзал тўсиқларидан ичкарига “ўта олмаяпти”. Kun.uz вокзаллардаги темир тўсиқлар, ичкарига киришдаги ортиқча талаблар, бу борадаги қийинчилик ва мантиқсизликларга эътибор...

Ўзбекистонда очилган янги корхоналар бўйича Россия етакчилик қилмоқда

Якунланган 2022 йил натижалари бўйича Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги мингга яқин корхона ишлай бошлади. 2022 йилда Ўзбекистонда янги очилган корхоналар сони бўйича Россия етакчига айланди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, якунланган йилнинг 11 ойи давомида Россия капитали иштирокида 842 та янги корхона очилган. Хорижий капитал иштирокида фаолият...

Тошкент аэропорти олдидаги кўприкнинг бир қисми реконструкция қилиш учун ёпилди

Тошкент аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб шаҳар йўналишидаги кўприкнинг бир қисми 19 январдан иш тугагунга қадар реконструкция қилиш учун ёпилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш  тавсия этилади. Бобур кўчасидаги аэропортга олиб борувчи кўприк 19 январдан иш тугагунга қадар ёпилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Пойтахт маъмурияти томонидан эълон...

Ўзбекистонда  маҳаллий лоукостер – Centrum Air авиакомпанияси иш бошлайди

Centrum Air ишга туширилгач, ҳар бири 180 йўловчи сиғимига эга бешта Boeing 737 ва A320 самолётларида хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда. 18 январь куни Тошкент халқаро аэропортида лоукостер форматида фаолият юритадиган янги Centrum Air авиакомпанияси тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади Uzbekistan Airports матбуот хизмати. Aerospace Lad маълумотларига кўра, Centrum Air авиакомпанияси My Freighter...

Ўзбекистонда кутиб олувчиларнинг аэропорт ичига киришига рухсат берилди

Аномал совуқлар муносабати билан республика аэропортлари биносига кутиб олувчиларнинг киритилишига рухсат берилди. Илгари кутиб олувчиларни бинога киритиш аэропортларда фаолият юритувчи бир қатор тузилмаларнинг ҳужжатлари билан чекланган эди. Бугундан бошлаб барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда учиб келаётган йўловчиларни кутишлари мумкин бўлади. “Ниҳоят,...

Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди 

Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.   Шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда”,- деб ёзади Ўзбекистон...

«Москва-Ўзбекистон» микроавтобусининг совуқда қолган йўловчилари қутқарилди 

Нижний Новгород вилоятида 40 даража совуқда қолган 19 нафар йўловчи полиция томонидан қутқарилди. 10 январь куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти, Навашинский туманида «Москва-Ўзбекистон» микроавтобуси йўловчилари полиция ходимлари томонидан қутқариб олинди, деб хабар берди «Коммерсантъ» Нижний Новгород ИИВ бошқармасига таяниб. Хабарга кўра, микроавтобус катта йўлда бузилиб қолган, унинг салонида 19 киши бўлган....
Ijara firibgarligi: 5 qiz bir kechada ko‘chada qoldi

Navigatsiya