АҚШ: Ўзбек ватандошини чув туширди ёхуд океан ортида пулсиз қолганлар

Америкада яшовчи ҳуқуқшунос Эркинбой Абдуллаев Ўзбекистон ҳукуматини АҚШга Мексика орқали «дарё каби оқиб келаётган» ўзбекистонликлар қисматига эътибор қаратишга чақирди. У кўнгилли сифатида ҳимоя қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ўз ватандошлари очган компанияда ишлаб пулларини ола олмаётганларидан полицияга арз қилишган. Бир гуруҳ ўзбекистонликлар, хусусан Мексика орқали АҚШга ноқонуний ўтган муҳожирлар, бир...








