Туркум: Жаҳон хабарлари

Қирғизистонда ўзбекистонлик мигрантлар сони камайиб кетди

Қирғизистонда пахта етиштириш соҳасида ишчи қўллари етишмаяпти. Қирғизистоннинг чегара ҳудудларига пул топиш илинжида келадиган ўзбекистонликлар сони камайиб кетди. Авваллари қирғизистонлик фермерларда бундай муаммолар бўлмасди. Чунки Ўзбекистондан мавсумий ишчилар келиб, пахта етиштиришда қатнашардилар. Ҳозир эса фермерлар ишларни фақат ўз кучлари билан бажаришларига тўғри келяпти. Хўш, нима учун Қирғизистонга Ўзбекистондан ишга...

Туркияда хорижликлар яшай оладиган маҳаллалар сони яна қисқартирилди

Тартиб 1 июлдан кучга киради. Туркия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси  11 июнь куни хорижликларни рўйхатга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар 781 тадан 1200 тага кўпайтирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали хабар бермоқда. Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ўз нутқида, “2022 йил 1 июлдан...

Goodbye, Russia – Hello, Europe: Қирғизистон ва Тожикистондан мавсумий ишчилар Буюк Британияга жўнаб кетишди

Буюк Британия олти юз нафардан зиёд Қирғизистон фуқароларини қиролликда мавсумий ишлар учун танлаб олди. Бу ҳақда Economist.kg мамлакат меҳнат вазири Худойберген Бозорбаевнинг сўзларига асосланиб хабар берди. Маълумотларга кўра, май ойида ишчиларнинг учдан бир қисми Буюк Британияга учиб кетди. Қолганлари эса июнь ойида жўнаб кетишади. Лондон ва Бишкек ўртасида Британияниг...

Ўзбеклар Канада қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиниши мумкин

Ўзбек мигрантлари Канаданинг Британия Колумбиясига ишга кетишлари мумкин: бу ерда мавсумий ишчиларга талаб катта. Бу борада Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов ҳамда Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги вазири Лана Попхэм музокаралар ўтказган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Хусусан, томонлар Британия Колумбияси провинциясига ўзбекистонлик вақтинчалик/мавсумий...

Британия ҳафтасига тўрт кун ишлаш тажрибасини бошлади

Британия 70 та компания билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тажрибасини бошлади. Британия тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш юзасидан дунёдаги энг катта тажрибани бошлади. Унда 70 та компаниянинг 3300 нафар ходимлари иштирок этишмоқда, деб хабар беради CNN. Тажриба 4 Day Week Global нотижорат ташкилоти ва Anatomy маркази томонидан Кембриж...

Хушхабар: Қозоғистонга кириш учун ПЗР-тест ва эмланганлик талаби бекор қилинмоқда

Шунингдек, республика автомобил йўлларидаги айрим чегара назорат-ўтказиш пунктларининг иш фаолияти ҳам тикланади. Қозоғистон мамлакатга кириб келаётган барча фуқаролар учун коронавирус йўқлигини тасдиқловчи манфий ПЗР тести ва эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини бекор қилди. Бу 8 июндан амал қилади. Маълум қилинишича, Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов раислигида коронавирус инцекциясини...

Дунё пандемияни унутмоқда. Давлатлар ПЗР тест ва вакцина талабини бекор қила бошлади

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари 2 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, сайёҳлар учун ўз эшикларини оча бошлади. Хусусан, айрим давлатлар коронавирусга қарши вакцина олганлик тўғрисидаги сертификат ҳамда ПЗР тестнинг манфий натижасини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш талабини ҳам бекор қилмоқда. Кўплаб ватандошлар борадиган Туркия пандемия билан боғлиқ барча чекловлар ва талабларни бекор қилди. Мамлакатга...

Туркия: Ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар кучаймоқда

Истанбул полицияси ўтган ҳафтада ўтказган рейдлар чоғида ноқонуний яшаб келган ўнлаб ўзбекистонликни ҳибсга олган. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар қилмоқда. Ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга жўнатилган наманганлик Дилшод Аҳмедовнинг Озодликка билдиришича, у Истанбулнинг Тузла мавзесидаги муҳожирларни вақтинча ушлаб туриш марказида 50 дан ортиқ ўзбекистонликни кўрган. “Ўтган ҳафта “Йени Капи” бозорида рухсатноманг...

Туркияда хорижликларни рўйхатга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар эълон қилинди

Туркия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси хорижликларни рўйхатга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Ички ишлар вазирлиги Туркиянинг турли вилоятларидаги айрим маҳаллаларда хорижликлар зичлигини инобатга олиб, 781 та маҳаллада хорижликларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш мумкин эмас. Шунингдек, уларни халқаро ҳимоя рўйхатидан ўтказиш, яшаш учун рухсатнома бериш, вақтинчалик ҳимоя...

Жанубий Корея Қирғизистондан 5 минг ишчи жалб қилади

Қирғизистон Жанубий Корея билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ниятида. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Худойберген Базарбаев маълум қилди. Бугунги кунда Жанубий Корея билан 5000 иш ўрнига квота ажратиш бўйича шартномалар имзоланди. Жорий йилда қирғизистонлик фуқароларни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги ишларига юбориш ҳам...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация