Turkum: Жаҳон хабарлари

Туркияда мигрантлар ишлайдиган ҳудудлар яна қисқарди

Туркия хорижий давлат фуқароларини рўйхатга олиш учун ёпилган янги ҳудудлар номи ички ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинди. Қуйида чет эллик фуқароларни рўйхатга олиш тақиқланган туманлар рўйхатини келтирамиз. Истанбул туманлари: Кучукчекмече Бошакшеҳир Багжилар Авчилар Баҳчелиэвлер Султонгази Эсенлер Зайтинбурну Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали хабар берди.

Тожикистонлик мигрантлар вайрон бўлган Мариуполни  қайта тиклаш учун юборилмоқда

Мариуполда ишлашга рози бўлган мигрантларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда қилинган. Тожикистон Республикасидан келган мигрантларга Мариуполдаги тиклаш ишларини амалга ошириб, пул ишлаш таклиф этилган, деб хабар бермоқда “Озодлик” радиоси. Унга кўра бу ишга рози бўлган ишчиларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда...

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди

“АҚШ фуқаролари Россияга ташриф буюрмасликлари керак. Россияда яшаётган  ёки саёҳат қилаётганлар эса ҳали ҳам имкониятлар мавжуд бўлганида мамлакатни зудлик билан тарк этишлари зарур”,- дейилади элчихона хабарида. ТАССнинг маълум қилишича, Американинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди, шу билан бирга бу қарорни ҳали имконият борида амалга...

Россияда чегарачилар фуқароларга мамлакатдан чиқишни тақиқлай бошлади  

Россиядаги «Агора»ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Павел Чиков чегара пунктларида чегарачилар томонидан берилган иккита рад жавоби суратларини илова қилди. Чиков Қозоғистон билан чегарада — Курган вилоятидаги чегара пунктида ва Саратов вилоятидаги чегара пунктида чегарачилар томонидан берилган иккита рад жавоби суратларини илова қилди. Бу ҳақда “Дарё.уз” нашри хабар берди. Иккала...

Татаристонда мигрантлар учун патент нархи ошади

Ўтган йил давомида патентларни расмийлаштириш ҳисобига Татаристон бюджетига тахминан 950 миллион рубль ўтказилди, 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра эса бу сумма 986 миллион рублни ташкил этди. Татаристонда келгуси йилда чет элликларни ишга жойлаштириш учун патент нархи 5244 рубль 10 тийин бўлади. Республикада 2023 йил учун меҳнат бозорининг хусусиятларини...

Туркияда телефонингиз қулфланиб қолишига тайёр туринг

Туркияда чет элдан сотиб олинган телефонлар 120 кун давомида рўйхатдан ўтмаган ҳолда ишлатилиши мумкин, кейин эса улардан фойдаланишни давом эттириш учун паспорт ва IMEI- кодларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинар эди. Бироқ, Covid-19 даврида халқаро саёҳатлар қийинлашгани инобатга олиниб, пандемия даврида 120 кунлик муддат 365 кунгача узайтирилганди. Ҳозирда ушбу амалиёт...

Туркия Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий қилди

Бу  қарорнинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган. Туркия Туркманистон билан аввалроқ Ашхобод расман сўраган виза режимини вақтинча жорий қилди. Тегишли қарор 14 сентябрда ҳукумат газетаси “Resmî Gazete”да эълон қилинди. Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон томони 3 сентябрда Туркия Республикаси давлатига Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик...

Қирғизистон хорижликларга Digital nomad – «Рақамли кўчманчи» мақомини бериш лойиҳасини ишга туширди

Рақамли кўчманчилар — дунё бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга масофадан туриб ишлайдиган профессионаллар ҳисобланади.   Қирғизистон ҳукумати чет эл фуқароларига «Рақамли кўчманчи» (Digital nomad) мақомини бериш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда ҳукумат қарорига таяниб, Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. ««Рақамли кўчманчи» мақоми шахснинг Қирғизистон ҳудудига визасиз кириши/қолиши,...

Қиролича Елизавета II вафот этди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги қирол бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрда 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Букингем саройи Twitter’да хабар берди. Қироличанинг тўнғич ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз янги қирол бўлади. Британия қироличаси Балморал қасрида...

Жанубий Корея мамлакатга кириш учун ПЗР-тестини бекор қилди

Бироқ, Корея Республикасига кириш учун махсус карантин шаклини ҳаво кемаси бортида тўлдириш ва мамлакатга кириш чоғида карантин хизмати ходимларига тақдим этиш қоидалари сақланиб қолади. 2022 йилнинг 3 сеентябридан Жанубий Корея мамлакатга келаётган йўловчилар ПЗР-тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилди, деб хабар беради Uzbekistan Airways. Бироқ, Корея Республикасига кириш учун...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya