Turkum: Жаҳон хабарлари

Бишкек Россиядаги қирғизистонлик муҳожирларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш чораларини таклиф қилмоқда

Вазир ўринбосари қирғизистонлик мигрантларнинг ҳуқуқлари бузилишидан хавотир билдирди. Россия Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар ҳамда Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси Қирғизистон парламентининг миграция қўмитаси билан қўшма йиғилиш ўтказди. Ундаги асосий мавзуларидан бири қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати масалалари  бўлди. Қирғизистон томони...

Қирғизистон: пул ўтказмаларини жўнатилган валютада қабул қилишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Миллий банк пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари тўғрисидаги қарорнинг айрим нормаларини вақтинча бекор қилишни таклиф қилмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Миллий банк ўтган йили ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш ва глобал миқёсдаги геосиёсий вазиятнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида ўтказмаларни қабул қилишда чекловлар жорий этилганини эслатди. Уларда пулни жўнатувчи...

Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш тизими ишга туширилди

Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, 2 июндан Қирғизистон ҳудудида МДҲ мамлакатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларни аниқлаш тизими ишга туширилган. Қидирувдаги жиноятчиларнинг маълумотлари таниб олиш тизимига юкланган. Масалан, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари давлатлараро қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ одам ҳақида маълумот берган. Атиги ўн кун ичида МДҲ давлатларида давлатлараро қидирувда бўлган...

Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчилар қаторига кирди

Британиянинг иш жойидаги қонунни  суиистеъмол қилишга қарши бошқармаси (GLAA) Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари билан Буюк Британияга келаётган ишчилар ҳимоясини кучайтириш бўйича муҳим келишувларни имзолади. Ҳужжатлар томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бир қанча йўналишларини белгилаб беради, бунда Қирғизистон ва Ўзбекистондан Буюк Британияга ишчиларни жўнатиш бўйича рекрутинг агентликлари тўғрисида маълумот алмашиш асосий...

Олмаота вилоятида икки ўзбекистонлик қулликда тутиб турилган

Олмаота вилоятида икки нафар ўзбекистонлик фуқаронинг меҳнатидан фойдаланиб, қулликда тутиб турилганлиги аниқланди, деб хабар берган Tengrinews.kz нашри. Олмаота вилояти полиция бошқармаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар уч йилдан ортиқ вақт давомида ҳибсда бўлишган. «10 июн куни Олмаота вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг икки...

23 ёшгача қизлар чет элга чиқолмайди! Қирғизистонда хорижга чиқишни чеклаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Марказий Осиёда аёл меҳнат муҳожирлари сони эркаклар сонидан кўп бўлган ягона давлат бўлиб, уларнинг ҳам кўп қисмини 20 ёшгача бўлган қизлар ташкил этади. Бироқ четдан пул ўтказмаларига қарам бўлган мамлакатдаги айрим сиёсатчилар хорижга ёлғиз ишлаш учун кетаётган ёш ёлғиз аёлларга чекловлар қўйишни таклиф этмоқда. Сиёсатчиларнинг таъкидлашича, қизлар кўпинча...

Тожикистон ЕОИИга киришни режалаштирмаяпти

Тожикистоннинг Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олган Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласи 2015 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Тожикистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнотларини изоҳлар экан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти раҳбари Шоҳин Самадий Душанбе Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш...

Доғистонга ёрдам кўрсатган ўзбекистонлик қурувчиларга ёдгорлик ўрнатилди

“Яхшилик унутилмайди”, дейишади. 1970 йилда Доғистоннинг бир қанча туманларида кучли зилзила рўй бериб, минглаб одамлар бошпанасиз қолди. Бошқа республикалардан келган минглаб қурувчилар қатори Махачқала шаҳрини тиклашда ўзбек бинокорлари ҳам иштирок этишган эди. Махачқаланинг “Ўзбекистон” микрорайонида 1970 йилда Доғистонда рўй берган зилзиладан кейин ёрдам кўрсатган қардош халққа ҳурмат сифатида ўзбек...

Индонезияда наркотик моддалар савдосида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Индонезиянинг Бали оролида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 7 киши қўлга олинган. Улардан 6 нафари хорижлик ва 1 нафари Индонезия фуқароси. Бу ҳақда полиция хабарлари асосида  Компас портали маълум қилган. Хабарда уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг исми-шарифи тилга олинган. Полиция маълумотларига кўра, биринчи бўлиб Азамат исмли Ўзбекистон фуқароси, сўнг унинг...

АҚШ элчихонаси виза тўлови миқдорини оширилиш муддатини эълон қилди

Виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга киради. Шунда АҚШ туристик виза тоифасига ҳамда петиция талаб этмайдиган ноиммиграцион виза турларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 160 АҚШ долларидан 185 АҚШ долларига кўтарилади. Петиция асосида бўлган (H, L,...
Pul yuborish uchun yangi servis

Navigatsiya