Фарғонадан Дубайга авиачипталар $103 дан бошланади

Жорий йилнинг 12 декабридан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Фарғона-Дубай-Фарғона йўналиши бўйича авиақатновлар тарифлари даражасини камайтирмоқда. Фарғона-Дубай йўналиши бўйича авиачипталар 103 АҚШ долларидан бошланади. Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways  Фарғона шаҳридан Дубайга парвозларни ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари амалга оширади. Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалидан, авиакомпания агентларидан ёки www.uzairways.com расмий сайтидан...

Россияда Марказий Осиёдан келувчи меҳнат мигрантлари сони камаядими?

“Московская газета” ўтган баҳорда бошланган Россиядан меҳнат мигрантларининг чиқиб кетиши мавзусини давом эттирмоқда. Ноябрь ойи охирига келиб, нашрнинг уч экспертидан икки нафари Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан ишчи кучининг катта оқими келишини кутмаслик кераклигини таъкидламоқда. Қиш бошлангунига қадар Москва фаррошлар етишмасилигига дуч келди. Шунингдек нашр ўқувчилари “Яндекс Такси” хизматида...

Москвада автобуслардан ўзбек тилида рус армиясига чақириқлар олиб ташланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Москва автобуси салонида ўзбек тилида Россия армияси сафига қўшилиш чақириғи эфирга узатилган лавҳалар пайдо бўлган эди. «Мосгортранс» бундай хабарлар аллақачон эфирдан олиб ташланганини маълум қилди. Москва автобусларида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш эвазига Россия Қуролли Кучлари сафига қўшилиш ҳақидаги эълонлар эфирга узатилмоқда....

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди

9 декабрь куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди. Йил бошида бу кўрсаткич 35,271 миллион нафарни ташкил этган эди. Ўзбекистонда 9 декабрь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди. Эркаклар сони 18,1 миллион, аёллар сони эса 17,9 миллионни ташкил этмоқда. Йилнинг биринчи уч чораги...

Россиялик автомобиль сотувчилари бозорда қанча бренд қолганини айтишди

Йил охирига қадар ички автомобиль бозорида 60 та бренддан атиги 14 таси қолди. 2022 йил охирига келиб Россия автомобиль бозорида 60 та бренддан атиги 14 таси қолган, улардан учтаси Россияники, қолганлари эса Хитой автомобиллари. “Бугунги кунда янги автомобиллар бозоримизда 14 та бренд ишламоқда. Улардан учтаси маҳаллий автомобиллар -Lada, ГАЗ,...

Мариуполни қайта тиклаш учун борган мигрантлар ваъда қилинган маошнинг ярмини олишяпти

Мариуполни тиклаш учун Россия қурилиш компаниялари томонидан юборилган тожикистнлик мигрантлар иш берувчилар уларга ваъда қилинган маошнинг ярмини бериб, алдаганини айтишди, деб хабар беради “Озодлик” радиосининг тожик хизмати(Радио Озоди). Россиянинг бир қанча қурилиш компаниялари аввалроқ тожикистондан келган мигрантларга Мариуполдаги реконструкция ишларидан пул ишлашни таклиф қилишган. Мариуполга қурувчиларни жўнатишда Тожикистон қурилиш...

Тюменда мигрантлар таксида ишлаш тақиқини четлаб ўтишди

Аввалроқ ахборот агентлиги вилоят губернатори Александр Моор патент асосида ишлаётган хорижликлар учун такси ва йўловчи ташиш транспортларида ишлашни тақиқлаш муддатини узайтирганлигини ёзган эди. МДҲдан келган мигрантлар таксида ишлаш имкониятини яратиш учун  “Яндекс.Go” тизимида тюменликлар номидан аккаунтларни расмийлаштирмоқдалар. Бу ҳақда “URA.RU”га Тюмень автопаркларидан бирининг эгаси сўзлаб берди. Аввалроқ ахборот агентлиги...

Ўзбекистон Россиянинг “уч томонлама газ иттифоқи” ғоясидан воз кечди

Ўзбекистон Россия билан газ бўйича тижорат шартномаларини имзолашга тайёр, бироқ “газ иттифоқи”га кириш нияти йўқ, – дейди мамлакат расмийлари. Қосим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг иттифоқ ҳақидаги ташаббуси ҳақида гапирди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов “Россия билан газ шартномаси тузилган тақдирда ҳам бу иттифоқ дегани эмас”, деди. Унинг...

Россиянинг айрим шаҳарларида 2023 йилда патент нархи кўтарилади

Cиз патент тўловини 2023 йил январигача бир неча ойга тўласангиз, янги нархдаги фарқни тўламайсиз. 2023 йилда Россия Федерациясининг қуйидаги ҳудудларида патент нархи ошади: Москва шаҳри – 6600 рубль. Москва вилояти – 6600 рубль. Санкт-Петербург – 4400 рубль. Ленинград вилояти – 4400 рубл. Белгород вилояти – 5734 рубль. Бошқирдистон – 4700 рубль. Забайкалье ўлкаси – 8482 рубль. Кострома вилояти – 4732 рубль. Пермь вилояти – 4700 рубль. Самара вилояти – 5720 рубль. Сахалин вилояти – 7570 рубль. Татаристон – 5244 рубль. Тверь вилояти – 8081 рубль. Агар сиз патент учун тўловни 2023 йил январигача (масалан, бир неча ой...

2023 йил 1 январдан Костромада патент нархи 4732 рублни ташкил этади

Кострома вилоятида патент асосида ишлаётган мигрантлар учун солиқлар оширилади 2023 йил 1 январдан бошлаб хорижликларнинг шахсий даромад солиғи оширилади. Кострома вилоятида патент асосида ҳудудда ишлаётган чет эл фуқаролари даромадидан олинадиган солиқ миқдори тасдиқланди. Бу 4732 рублни ташкил қилади. Дефлятор коэффициенти ва ҳудудий бозор шароитларини акс эттирувчи коэффициент бир йилга...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация