Turkum: Хабарлар

Россияда мигрантлар сони 16,9 миллион кишига ошган

Айни пайтда мигрантларнинг асосий қисми Украина, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келмоқда. Ўтган йили Россияда рўйхатдан ўтган хорижлик фуқаролар сони 16,9 миллион кишига кўпайган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 14,3 миллионни ташкил этган эди. Статистикани Миграция масалалари бўйича давлат бошқармаси тақдим этган. Шундай қилиб, рўйхатга олинган мигрантлар сони Россия Федерацияси фуқароларининг...

Тожикистонда Россиянинг Паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади

Бармоқ излари каби шахсий маълумотларни узатиш учун ягона хавфсиз каналнинг йўқлиги ҳозирча ваколатхона очишга тўсиқ бўлиб қолмоқда. Яқин кунларда Тожикистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг Паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилиши бўлиб ўтади, деди Республика меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Шахноза Нодирий. У таъкидлаганидек, ҳозирча  шахсий маълумотларни узатиш бўйича ягона каналнинг...

Қирғизистонда қайси ташкилотлар террорчилик ташкилоти сифатида тақиқланган?

Мамлакатда 19 та ташкилот экстремистик ёки террористик деб тан олинган. Бишкекда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармасининг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистонда қуйидаги19 та экстремистик ва террористик ташкилот...

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди. 2 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев...

Қирғизистонлик муҳожирлар “оккупация қилинган зоналар”да окоп қазишмоқда

Бу видеони «Kloop» нашрига юборган манбанинг даъво қилишича, у Украинанинг «оккупация қилинган зоналари»да тайёрланган ва окоп қазаётган ишчилар Қирғизистондан келган муҳожирлардир. Ишчиларга катта маош ваъда қилинган. Аммо бу пул ҳақиқий иш шароитларини оқламайди: ўнлаб ишчилар Украина Қуролли кучлари томонидан ўлдирилмоқда, иш берувчилар уларни алдамоқда, ўз ватанларида эса мигрантлар қамоқ...

Россия тожикистонлик талабалар учун грантлар жорий қилади

Россия иқтидорли хорижликларни, жумладан Тожикистондан келиб, олий маълумот олаётган талабаларни молиявий қўллаб-қувватлайди. РФ ҳукумати Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли чет эл фуқаролари учун грант  жорий қилишни бошлайди. “Россия – ўқиш ва ишлаш учун жозибали мамлакат” федерал лойиҳаси доирасидаги дастур 2025 йилда ишлай бошлайди. Тегишли фармонни бош вазир...

Россияда хорижликларга йирик эълонлар сайтларига эгалик қилиш тақиқланади

Хорижлик фуқароларнинг Россияда кунлик аудиторияси 100 мингдан ортиқ бўлган йирик эълонлар сайтларига эгалик қилишига қўйилган тақиқ 1 мартдан кучга кирди. Тегишли федерал қонунни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин имзолади, ҳужжат 2022 йил 29 декабрда ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, хизмат эгаси бошқа давлат фуқаролигига эга бўлмаган...

«Тинькофф» банки иловалари AppStore’дан олиб ташланди

Европа Иттифоқи жорий йилнинг 25 февралида Альфа-Банк, Росбанк ва «Тинькофф»ни санкциялар рўйхатига киритган. “Тинькофф” банкининг барча иловалари AppStore’дан олиб ташланди, деб хабар бермоқда Россия молия муассасаси матбуот хизмати. Ўша кун барибир келди – “Тинькофф” иловалари AppStore’дан олиб ташланди.  Банк бу вазиятда нима қилишни тавсия қилади: “Биринчидан, хотиржам бўлинг: аллақачон...

Сирдарё вилоятидаги бир оилани АҚШга юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган О.А. фуқаро Б.Ж.нинг ишончига кириб, Б.Ж. ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб,...

Россиядаги чет элликлар “Госуслуги”да суғурта полисини расмийлаштириши мумкин

“Минцифры”нинг хабар беришича, ихтиёрий тиббий суғурта полиси учун тўлов ариза қабул қилингандан кейин суғурта компаниясининг веб-сайтида амалга оширилади. Хорижлик фуқаролар давлат хизматлари порталида ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ДМС) олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади – полисни расмийлаштириш учун махсус хизмат мавжуд, дея хабар беради Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги. “Ихтиёрий...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya