Ўзбекистон «Газпром» билан газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжат 24 январь куни ишчи учрашувда имзоланган, унда Миллер ва Мирзамаҳмудов ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли масалаларини кўриб чиқишган. Бошқа тафсилотлар берилмаган. Бундан олдин, 18 январь куни Миллернинг...