Turkum: Хабарлар

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар тикланди

Қарийб 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни тиклади. 10 январь куни Uzbekistan Airways Тошкентдан Пекинга илк рейсни амалга оширади. Бугун, 10 январь куни Uzbekistan Airways «Тошкент-Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширади, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати. Хитойга кириш учун йўловчиларга ПЦР тести (48 соат амал қилади) ва виза...

Калугада сохта никоҳ туфайли 2000 киши фуқароликдан маҳрум қилинди

Калугада 2000 киши сохта никоҳ сабабли Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша маҳаллий ОАВ бош муҳаррирлари билан учрашувда маълум қилди. В.Шапша ҳукумат мигрантлар билан ишлаш бўйича қарорларни 2022 йил баҳорида эълон қилганини айтди. Натижада, фуқаролик патентлари сони ўтган йилларга нисбатан икки баравар камайди. Калуга...

Тошкентдан Қозонга учган самолёт двигателдаги носозликка қарамай, муваффақиятли қўнди

«Uzbekistan airways» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолёти Тошкент шаҳридан Россиянинг Қозон шаҳрига парвозни амалга ошираётган вақтда қўниш олдидан двигателдаги носозлик ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «AVIAINCIDENT» Telegram-канали хабар бермоқда. Манбада айтилишича, 7 январ куни Қозонга UZB9649 рейсни амалга ошираётган UK32012 рақамли самолёт маҳаллий вақт билан 19:40 да двигателлардан бири ишламай...

Россиядаги чет эл фуқаролари учун 2023 йил 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги расмий буйруғига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияда яшаш жойи бўйича миграция рўйхатидан ўтиш ва ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Мигрантларни рўйхатга олиш бланкларига ”дактилоскопия” банди қўшилди 2023 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаросини рўйхатга олиш...

2022 йилда меҳнат мигрантларининг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўтган йил давомида 308 мингдан ортиқ хориждаги меҳнат мигрантларига турли хизматлар кўрсатилди. 1 минг 397 нафар оғир аҳволга тушиб қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди, хорижлик иш берувчиларидан меҳнат мигрантларининг 1,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари, компенсация ва суғурта пуллари ундириб берилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...

Кубанда мигрантлар билан сохта никоҳлар сони ортмоқда

Краснодарда чет элликларнинг Россия фуқаролигини олиш учун сохта никоҳдан ўтиш ҳолатлари аниқланди. Бундай вазиятда чет эллик фуқаролар мамлакатдан чиқариб юборилади. Краснодар ўлкасига хорижий мамлакатлардан келган мигрантларнинг аксарияти Россия фуқаролигини олиш учун Кубань аҳолиси билан оммавий равишда турмуш қуряпти. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси...

Мексика орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлганлар одам савдоси хавфидан огоҳлантирилди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантириб, АҚШга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишга чақирган. «Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда. АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахсларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий...

«Сбербанк» Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда

Россиянинг энг йирик банки «Сбербанк» Ўзбекистонда ўз товар белгиларини рўйхатдан ўтказаётганлиги ҳақидаги маълумот Интеллектуал мулк электрон давлат хизматлари портали базасида пайдо бўлган. Ариза 2022 йилнинг 26 декабрида топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун юборилган банк сўрови келтирилган. Маълумот учун, 1991 йилда...

Москвада кучли совуқ бўлиши эълон қилинди

Россиянинг Европага яқин қисмига ғайритабиий совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Совуқ об-ҳаво  5 январь соат 21.00 дан бошланиши ҳақида хабар берилди. Россиянинг Европага яқин қисмидаги ҳудудларда совуқ -34..-47 даражагача бўлиши мумкин. 6-10 январь кунлари Марказий Федерал округи ҳудудининг аксарият қисмида аномал совуқ ҳаво кузатилади, ўртача суткалик ҳарорат иқлим меъёридан...

Россияда чет элликлар учун тўлов картаси пайдо бўлади

Чет эл фуқароларининг нақд пулсиз тўловлари учун Россияда яқин келажакда “Сайёҳ картаси” (Карта туриста) чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Россия  бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко маълум қилди. “Ҳукумат Иқтисодий ривожланиш вазирлигига шундай картани ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган. Бу виртуал карта бўлиши ёки “Мир” пластик картаси бўлиши мумкин. Карта резидентга...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya