Turkum: Хабарлар

Telegram SIM-картасиз рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим қилди

Энди оммавий ижтимоий тармоқда аккаунт очиш учун алоҳида харид қилинадиган аноним рақамлардан фойдаланиш мумкин. 6 декабр куни Telegram маъмурияти навбатдаги янгиликлар ҳақида, жумладан, SIM-картасиз аккаунт очиш имконияти ҳақида хабар берди.  «Telegram орқали мулоқот қилганда телефон рақамини бегоналардан яшириш имкони бор эди. Фойдаланувчи уни кимга кўрсатишни ўзи ҳал қилиши ва телефон...

Нақд валюта маблағларини олиб кириш ва олиб чиқишнинг янги қоидалари белгиланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд валюта йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилиши тартиби...

Россияда мигрантларни электрон рўйхатга олиш тизими жорий этилди

Янги тизим сизга фуқаронинг электрон маълумотларини олиш имконини беради. Шунингдек, у Россия Федерацияси ҳудудларидаги барча мигрантларнинг мақоми ва ҳаракатларини кузатиш имконини беради. Россия Ички ишлар вазирлиги миграцияни рўйхатга олишнинг ахборот электрон тизимини жорий қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Миграция бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди, деб ёзади Sputnik...

Москва биржасида ўзбек сўми билан савдоларнинг ўсиши кутилмоқда

Максим Решетников буни миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар учун рағбат деб ҳисоблайди. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников Ўзбекистонга мустақил молиявий инфратузилма яратишни таклиф қилди, деб ёзади “ТАСС”. Самарқандда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида Решетников ўзаро ҳисоб-китобларни чет эл валюталарига боғламай тезроқ ташкил этиш тарафдори эканлигини таъкидлади. Вазир бу...

«Qeshm Air» авиакомпанияси Тошкент ва Самарқандга рейсларни йўлга қўймоқда

22 декабрдан Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Тошкент ва Самарқанд билан боғлайди. Парвозларнинг очилиши Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида, жорий йил сентябрь ойида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар самарасидир. Хусусан, ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида  виза тартиб-таомилларини...

Қирғизистон ва Ўзбекистон: чегарадан “загранпаспорт” ўрнига ID-card билан ўтиш мумкин бўлади

Ҳужжат 10 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида имзоланиши кутилмоқда. Қирғизистон ва Ўзбекистон икки давлат фуқароларининг чегарадан ўтишини соддалаштириш бўйича баённома имзолашга тайёрланмоқда. Лойиҳа Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси йиғилишида тақдим этилди. Вазир ўринбосари Ойбек Ортиқбоевнинг сўзларига кўра,...

“Аэрофлот” Санкт-Петербургни Тошкент ва Самарқанд билан боғлайди

Тошкентга парвозлар 17 декабрдан, Самарқандга эса 16 декабрдан бошланиши режалаштирилган. “Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия авиакомпанияси матбуот хизматига асосланиб хабар берди. Санкт-Петербургдан Самарқандга парвозларни “Россия” компаниясининг (“Аэрофлот”нинг шўъба корхонаси) Airbus 319 самолётлари ҳафтасига уч марта – чоршанба, жума ва...

Йил бошидан бери мигрантларнинг Украинага пул ўтказмалари камайди

2022 йил октябрь ойида хориждан Украинага хусусий пул ўтказмалари ҳажми 1,125 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,9 фоизга кам (1,159 миллиард доллар). Бу ҳақда Украина Миллий банки маълумотларига таяниб “РБК-Украина” нашри хабар бермоқда. Украина Миллий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Украинага жами 11,074 миллиард...

Россия меҳнат бозори яқин 5-7 йилда меҳнат мигрантлари учун барқарор бўлиб туради

Мигрантлар Россия меҳнат бозорининг 10 фоизини эгаллайди ва улар орасида малакали ишчилар ҳам кўп. Россия Федерациясидаги меҳнат бозори Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат мигрантлари учун яна 5-7 йил давомида жозибадор бўлиб қолади, деди Касбий таълим ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш миллий кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Ярослав Кузьминов. “Бизнинг бозоримизга жуда...

Salam Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширади

Лоукостер Намангандан ташқари Уммон пойтахти Маскатни Тошкент билан боғлайди Узавиация Уммоннинг Salam Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди. №18-К сонли ҳужжат 30 ноябрда расмийлаштирилган. Бунга ҳаво қатнови бўйича Ўзбекистон – Уммон ҳукуматлараро келишуви асос бўлди, дея таъкидлайди вазирлик. Авиаташувчи...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya