Turkum: Хабарлар

Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги давлат таълим муассасаларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу бўйича давлат...

Депутат 100 минг муҳожирга ҳужжатларни сохталаштиришда ёрдам берди

Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари мисли кўрилмаган миқёсдаги ноқонуний миграция каналини ташкил этган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ. Россияда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган 100 мингдан ортиқ муҳожирни ноқонуний равишда “қонунлаштирган” жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги шахснинг айтишича, бир неча ўнлаб кишилар,...

Ўзбекистон инвесторлар учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин

Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қўшимчалар ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион...

Костромада  давлат хизматлари ягона маркази миграция соҳасида хизмат кўрсатади

Энди сиз аввалгидек вилоятнинг турли жойларидаги филиалларни айланиб чиқишингиз шарт эмас. Костромада вилоят полициясининг ягона давлат хизматлари маркази очилди, у Кузнецкая кўчаси 9-уйда жойлашган. Илгари вилоят ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари билан шуғулланувчи бўлимлари вилоятнинг турли туманларидаги бир нечта филиалларда жойлашган эди. Энди сиз бошқа бўлимларни айланиб чиқишингиз шарт...

Чет эл фуқаролари “Госуслуги.ру” порталида патент учун тўлов қилишлари мумкин

Патент олиш учун ҳужжатлар шахсан топширилади ва кейин унинг муддатини онлайн тарзда узайтириш мумкин бўлади. Бунинг учун чеклар, банкоматлар ёки тўлов терминаллари талаб қилинмайди. Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари давлат хизматлари марказининг “Госуслуги.ру” порталида ишлаш учун патент пулини тўлашлари мумкин. “Меҳнат патенти“ нима? Патент – чет эл фуқароларининг Россияда меҳнат...

Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади

Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади. 7 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди унинг...

Россияда мигрантларнинг йўқолиб қолиш ҳолатлари кўпаймоқда

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россияда қисман сафарбарлик бошланганидан сўнг, мамлакатда ишлаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг ғойиб бўлиб қолаётгани ҳақида хабарлар кўпая бошлаган. Ғойиб бўлиб қолганларнинг қариндошлари ва дўстларининг маълум қилишича, бедарак йўқолганларнинг ёши 20-30 ёшлар орасида бўлган. Жумладан, Озоди радиоси шу ҳақда хабар бермоқда. Бедарак йўқолиб қолган мигрантларнинг...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 06.11.2022

ЎЗБЕКИСТОНГА 400 МИНГ РОССИЯЛИК МИГРАНТ КЕЛДИ   Бугунги эфирда: Россияда қисман сафарбарлик тўхтатилди; Урушда қатнашишга ташвиқот ишларини мигрантларга ёрдам кўрсатувчи жамоат ташкилотлари ҳам амалга оширмоқда; Йил бошидан буён, Ўзбекистонга кириб келган россияликлар сони 395 минг кишини ташкил қилди; Россиянинг Украина билан чегарадош ўлкаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини ватанга...

2022 йилда Ўзбекистон  фуқаролари Россияга асосан ишлаш учун келган

Шу йилнинг январь ойидан сентябрга қадар Россияга келган мигрантларнинг энг кўп қисмини ўзбекистонликлар ташкил этди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Россияга меҳнат қилиш мақсадида Ўзбекистондан – 4 465 692 киши, Тожикистондан – 2 714 331 киши ва Қирғизистондан – 675 968 нафар фуқаролар келган. “RT” сайти Россия ИИВ статистик маълумотлари билан танишиб, шу ҳақда...

РФ Федерал хавфсизлик хизмати Ўзбекистонга қанча россиялик кетганини эълон қилди

РФ Федерал хавфсизлик хизмати россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) июлдан сентабргача бўлган даврда россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2022 йил июлдан сентябргача жами 9,7 млн россиялик хорижга кетгани қайд этилди. Бу пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан паст...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya