Turkum: Хабарлар

Тошкент-Самара йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

2022 йил 1 октябрдан бошлаб шанба кунлари Тошкент-Самара-Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади, деб хабар беради “Кун.уз”. Поезд “Тошкент” темир йўл вокзалидан шанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва душанба куни кечқурун Самарага етиб боради. 2271 километрлик йўл 49 соатдан кўпроқ вақтни олади. Плацкарт вагонга чипта нархи...

Шавкат Мирзиёев Украина президенти ва халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади

Мирзиёев Украина билан муносабатлар бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди. 24 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленский ва украин халқига мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади. Табрик матни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси сайтида эълон қилинди. “Ҳурматли Володимир Олександрович! Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина миллий байрами...

Москва шаҳрида сентябрда “РВП”га квота топшириш кунлари эълон қилинди

Аризалар 2022 йилнинг 1, 2, 5, 6 сентябрь кунлари қабул қилинади. Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади. Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат...

Самарқанд аэропорти ШҲТ саммити муносабати билан 3 кунга ёпилади

Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни қабул қилмайди. Шу кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Самарқанд аэропорти 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь соат 00:01 га қадар бўлган муддатда тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қабул қилмайди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар беради. Бундай хабар жума куни...

Мустақиллик байрами нишонланадиган кунларда қандай дам оламиз?

Мустақилликнинг 31 йиллиги нишонланадиган кунларда  ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади.  20.12.2021 й. 35-сонли ПФ 1-б.. 1 сентябрь (пайшанба) – байрам куни; 2 сентябрь (жума) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун; 3 сентябрь (шанба):  6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун; 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун...

Россия ва Тожикистон ўртасида пул ўтказмаларини бир зумда жўнатиш мумкин

Россия билан Тожикистон ўртасидаги пул ўтказмаларини трансчегаравий провайдер бўлган “Тинькоф банк”орқали ўтказиш мумкин бўлди. “Тинькоф банк” Тезкор пул ўтказиш тизимида давлатлараро пул ўтказмалари провайдерига айланди. Россиянинг “Хайс” банки мижози биринчи бўлиб Қирғизистондаги MBANKка 1000 рублни ўтказди, деб хабар беради Sputnik Тожикистон. Янги хизмат қўшни давлатларга телефон рақами орқали бир...

Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқига ишга олинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи (РФИ) президенти ҳузуридаги Эксперт ҳакамлар комиссияси (ЭҲК) таркибига қўшилди. Бу ҳақда fergana.media хабар беради. Эрматов ЭҲК амалдаги таркибининг тўққизинчи аъзоси бўлди. Ундан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр...

Украинадан Москва савдо марказлари “миналаштирилган”и ҳақидаги хабарлар келди

Москва шаҳар навбатчи хизматларининг электрон манзилларига савдо марказлари “миналаштирилган”и ҳақида аноним хабар келиб тушган ва бу биринчи марта эмас. Москва ҳукумати барча савдо марказлари “миналаштирилганлиги” ҳақида аноним хабарлар олди. Бу ҳақда “РБК.ру” портали хабар бермоқда. Ҳозир Москвадаги барча савдо марказларида ушбу хабар бўйича текширувлар ўтказилмоқда. “Москва шаҳар навбатчи хизматларининг...

Тожикистон коронавирусга қарши чораларни кучайтирмоқда

Энди Тожикистонга келувчилар аэропорт, вокзал ва бошқа чегара пунктларида ПЗР тести натижалари ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди. Бу маълумотни Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги маълум қилди, деб ёзади Sputnik Таджикистан. Агентликнинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар бошқа мамлакатлардаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари...

Калининградда юртдошларимиз фарзандлари рус тилини бепул ўрганяпти

Энди мигрант ота-оналарга ҳам тил ўргатиш режалаштирилмоқда. Улар учун махсус тавсиялар ва буклетлар ишлаб чиқилди. Калининград вилоятидаги жамоатчилик ташкилоти уч йилдан буён Россияга бошқа мамлакатлардан келган мигрантларнинг фарзандларига рус тилини ўргатяпти, деб хабар беради, kaliningradtoday.ru сайти. Бу қўшни давлатлардан келган мактаб ўқувчиларига тил ўргатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда. 2019...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya