Видео: Аэропорт юк ходимлари фуқаронинг 3000 долларлик юкига зиён етказган
Фуқаро Uzbekistan Airports’га шикоят қилган. У ходимлар юкларини қандай улоқтириб юборгани акс этган видеони жамоатчиликка ҳавола этди. Шаржа шаҳридан Тошкентга шахсий автомобили учун махсус тайёрланган шиша панорама билан қайтаётган тошкентлик тадбиркор юк тушириш вақтида юки синиб кетганини аниқлади. Эркак бу ҳақда Dalil.uz лойиҳасига берган интервюсида айтиб ўтди. “23 январ...