Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.
Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.
Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди", - дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.
2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди “Газета.uz” Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...
Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда.
Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.
Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.