Москвада янги масжид қурилади

Пойтахтдаги бешинчи масжид Янги Москванинг Коммунарка посёлкаси ҳудудида жойлашиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги матбуот-коференция чоғида Россия мусулмонлари диний бошқармаси ва Муфтийлар Кенгаши раҳбари биринчи ўринбосари Рушан Аббясов маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Айни айтда Москвада тўртта масжид ташриф буюрувчилар учун фаолият юритмоқда. Яна иккита унча катта бўлмаган масжид...

Россияда мигрантлар оммавий қочишни ташкиллаштирди

Йўл қўйган қонунбузарликлари учун Ленинград вилоятининг Гатчина шаҳридаги вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб турилган 13 нафар мигрантлар деворни ёриб қочиб кетишга муваффақ бўлдилар, уларнинг бир қисми тутиб олинди,

Ўзбекистонда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар беришича, Республикада валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамиятига валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди”, - дейилади Марказий банк хабарида.

Ўзбекистон Туркманистонга экспорт жўнатмалари ҳажмини оширади

  Ўзбекистон Туркманистон билан кўплаб турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришди, хабар қилди “Газета.uz” сайти. Гап машинасозлик, электротехник ва кимёвий маҳсулотлар, автомобиль маҳсулотлари, жумладан, автобуслар, махсус ва коммунал техникалар, пахта терувчи ва бошқа қишлоқ хўжалик техникалари, қурилиш материаллари, қайта ишланган мева-сабзавот ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотлар ҳақида кетмоқда. Шартномалар...

Тошкентда кимлар пропискага қўйиши мумкинлигига аниқлик киритилди

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати”га ўзгартишлар киритилди.. Ўзгартишлар 2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди. Эндиликда пойтахт...

АҚШда одатга айланаётган отишмалар: муаммо муҳокама қилинмоқда, аммо…

АҚШда отишмалар кундалик ҳодисага айланиб бормоқда: бир неча кунни ичида мамлакатнинг турли штатларида одамлар оммавий тўпланадиган жойларда ўқ отар қуроллардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терактлар содир бўлишини ҳам истисно этаётгани йўқ.

Россияда “Нелегал-2016” тезкор-профилактика операцияси давом этмоқда

Россиянинг йирик шаҳарларида “Нелегал-2016” тезкор-профилактика операциясининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда полиция чет эл фуқаролари яшайдиган жойлар, ташкилот ва корхоналар, бозор ва савдо майдонларида текширувлар ўтказиб, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган хорижлик муҳожирлар, уларга иш ва яшаш жойи тақдим этаётган РФ фуқароларига нисбатан чоралар қўлламоқда. Жумладан, Москва шаҳрининг...

Чет давлат фуқаролиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлиши мумкин

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳамда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ушбу ўзгартишлар 24 сентябрдан кучга киради.

Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни Президент в. б. бўлгани муносабати билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди. Мактубда шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жаноби...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация