Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди.

Чикаголик ўзбекистонликлар ташаббуси билан Чадда 1700 киши тоза ичимлик суви билан таъминланди

Чикаголик ўзбеклар ташаббуси билан бошланган «Buloq» лойиҳаси доирасида Африканинг марказий қисмидаги Чад мамлакатида жойлашган қишлоқлардан бири ичимлик суви билан таъминланди.

Рамазон мигрантлар ҳаётида

Бу йилги муборак рамазон ойи меҳнат муҳожирлари ҳаётида кўплаб ибратли воқеалар кузатилди. Ўзбекистонлик яхши ишчи автомашина билан тақдирланди, мигрантлар учун бепул стоматология ва текин такси хизматлари ташкил қилинди.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик мигрантни “Жигули”да отиб кетишди

Ўзбекистон фуқароси бўлган ишчини травматик пистолет билан бошига ўқ узишган. Гувоҳларнинг айтишича, ўзбекистонлик мигрантни славян кўринишли киши отган. Киров райони полицияси Ленин проспектида содир бўлган отишма воқеасини ўргазишмоқда Нашр берган маълумотларга кўра, 26 июнь куни эрталаб соат 7 да 101-уй қаршисида номаълум шахс билан 34 ёшли ўзбекистонлик мигрант орасида келишмовчилик...

“Рамазон чодири”да ўзбекистонликлар куни

“Рамазон чодири”да ифторлик учун ташриф буюрган нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам исломий бағрикенглик ва олийҳимматдан баҳраманд бўлдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси тарихи ва алломалари ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди, куй-қўшиқлар янгради, муборак рамазон табриклари изҳор этилди.

“Рамазон чодири – 2016”

13 июнь куни "Рамазон чодири"да ўзбекистонликлар ўз меҳмондўстликларини намойиш этишади. Маданий ва маърифий дастурлардан ташқари, ўзбекона саҳоват ва марҳамат ташриф буюрувчилар учун кўнгилли бўлиши кутилмоқда. Азиз юртдошлар, “Рамазон чодири” тадбирига марҳамат қилинг ва муқаддас Рамазон ойида мусулмонлар меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлинг!

Ўзбекистонда авиайўловчиларни текшириш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукумати фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз жалб қилинади. Тақиқланган буюмлар ва моддалар олиб ўтиш имкониятини чеклаш учун текширувдан ўтганлар бундай текширувдан ўтмаганлар билан мулоқотга киришмаслиги...

“Россияга ишлашга кетадиган фуқароларимиз ижтимоий томондан ҳам ҳимояланади”

"Меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича Россия Федерацияси билан ҳам иш олиб борилмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги ўз фуқаролари — меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш бўйича шартнома имзоланган. Ўзбекистон фуқароларининг РФда ишлашини ташкилий йўлга қўйиш бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланди ва Россия томонидан кўриб чиқилмоқда. Уларнинг жавобидан сўнг келгусидаги ҳаракатларга киришамиз».

Сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда

"Биз учун амалга оширилаётган ҳийла-найранглар сони кўрсаткичи эмас, балки, сохта никоҳдан қайси тоифадаги фуқаролар фойдаланаётганини билиш жуда муҳим. Агар гап юқори малакали мутахассислар, ёхуд давлат учун керакли бошқа тоифадаги фуқаролар ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда фуқароликни тақдим этиш қоидаларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда, бу жараённинг мураккаблиги...

Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри қатновлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус- Москва-Нукус ва Навоий-Москва-Навоий йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри қатновларни қайтадан йўлга қўяди. Қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация