Картангиз блокланса нима қилиш кераклигини биласизми?

Одатда банклар картага икки сабаб асосида чеклов қўяди: Тўланмаган қарздорлик туфайли приставлар қўйган арест; 115-ФЗга кўра шубҳали кўринган молиявий операциялар; Ҳар бир ҳолатда нима қилиш кераклигини ушбу мақолада кўриб чиқамиз. Россияда банклар жисмоний ва юридик шахсларнинг операцияларини “Ноқонуний даромадларни легаллаштириш, жиноят ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги 115-Федерал қонун”га...

«Россияни жуда яхши кўраман, лекин биз бу ерда оч қола бошладик»

Ўзбекистонлик мигрантлар Россия Федерациясидан ишлаш учун бошқа давлатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишаётганига озиқ-овқат нархининг ошиши эканлигини айтишмоқда. «Россияни жуда яхши кўраман, лекин биз бу ерда оч қола бошладик», деб шикоят қилган Санкт-Петербургдаги қурилишларда 15 йил ишлаган Алишер Нуралиев. — Мен ойига 100 000 рубль маош олардим, бу менга етарли...

Ўзбекистонда энди «права» билан аэропортларда рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади

Ўзбекистон фуқаролари янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан  ички ҳаво қатновига рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади, чунки мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 389-сон қарорига асосан шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжат мақомига эга. «Uzbekistan Airports»...

Патент пулларини қайтаришга улгуринг

Ҳар йили 1 мартагача Россиядаги юридик шахслар Солиқ идораларига ҳисобот топширишади. Шу ҳисобот даври тугагунча, патент билан расмий ишлаётган мигрантлар ўтган йилда ортиқча тўланган даромад солиқларини қайтариш учун ариза ёзишга улгуришлари керак. Ортиқча тўланган даромад солиғи, деб нимага айтилади? Гап шундаки, меҳнат муҳожирлари патентга тўлайдиган пуллари даромад солиғи саналади....

Ўзбекистонликларнинг Эронга визасиз бориши қачон бошланиши маълум қилинди

28 давлат фуқароларига Эронга визасиз кириш учун рухсат берилди. Ташқи ишлар вазирининг консуллик, парламент ва Эрон муҳожирлари ишлари бўйича ўринбосари Али-Ризо Бигделий Эронга сайёҳ сифатида келган 28 давлат фуқаролари 4 февралдан бошлаб визасиз мамлакатга кириши мумкинлигини хабар қилди. Чоршанба куни IRNA  мухбири билан суҳбатда Бигделий, Ташқи ишлар вазирлиги 28...

Чет эл фуқаросининг ВНЖ олгандан кейин қандай мажбуриятлари бор?

Яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) чет элликларга Россияда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Яшаш учун рухсатномаси бўлган чет эл фуқароси нимани билиши керак? Яшаш учун рухсатнома олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида “рўйхатдан ўтиш” – “регистрация”ни амалга ошириш. Ҳар йили яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат –“уведомление”ни тақдим этиш. Чет эл...

Рейдлар қачон тугайди?

Россияда мигрантларга рейдлар тўхтамаяпти. Аксинча, текширувларнинг сони кўпайиб, ноқонуний йўсинда ўтказилаётганига шикоятлар кўпайган. Рейдлар қачон тугайди, деган савол эса барча мигрантларни қийнамоқда. Ушбу саволларга экспертларнинг жавобларини олдик. Миграция ҳуқуқи бўйича юрист, Мигрант.уз лойиҳаси асосчиси ва раҳбари Ботиржон Шермуҳаммад: — Рейдлар Россия учун янгилик эмас. Кўп йиллардан буён муҳожирликда юрганлар...

2023 йилда Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат муҳожирларининг чиқиб кетиши кўпайган

Мутахассислар буни рублнинг заифлашиши ва эҳтимолий сафарбарлик қўрқуви билан боғлашмоқда. Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2023 йилда Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳудудида 330 041 нафар меҳнат муҳожири рўйхатга олинган. 2022 йилда бу кўрсаткич 341 909 кишига етган эди. Шу...

Россияда қанча ишчи етишмайди?

Россия Фанлар академияси социологларининг ҳисобларига кўра, Россия корхоналарига ҳозирнинг ўзида 4,8 миллионга яқин ишчи кучи етишмаяпти. Ишчи кучи танқислиги Россия иқтисодиётининг ўсишини секинлаштирмоқда. Ишчи кучи қурилиш, йўллар қурилиши, таъмир, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда рекорд даражада етишмаяпти. 2023 йил охирида Россияда расмий ишсизлик 3,6 фоизни ташкил этди. Бу...

Полициячига пора беришга уринманг: қамоққа тушишингиз мумкин

Петропавлоск-Камчатский шаҳрининг Елизовский туман суди Ўзбекистон фуқаросини пора беришга уринишда айбдор, деб топди. У полициячига протокол тузилмаслиги учун пора бермоқчи бўлган, деб хабар бермоқда Камчатка матбуоти. Суд матбуот хизмати жиноят ўтган йилнинг октябр ойида содир этилганини маълум қилган. Чет эл фуқароси Петропавловск-Камчатский (Елизово) аэропорти биносида бўлганида, полиция унинг Россия...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация