“Рамазон чодири”да ўзбекистонликлар куни

“Рамазон чодири”да ифторлик учун ташриф буюрган нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам исломий бағрикенглик ва олийҳимматдан баҳраманд бўлдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси тарихи ва алломалари ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди, куй-қўшиқлар янгради, муборак рамазон табриклари изҳор этилди.

“Рамазон чодири – 2016”

13 июнь куни "Рамазон чодири"да ўзбекистонликлар ўз меҳмондўстликларини намойиш этишади. Маданий ва маърифий дастурлардан ташқари, ўзбекона саҳоват ва марҳамат ташриф буюрувчилар учун кўнгилли бўлиши кутилмоқда. Азиз юртдошлар, “Рамазон чодири” тадбирига марҳамат қилинг ва муқаддас Рамазон ойида мусулмонлар меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлинг!

Ўзбекистонда авиайўловчиларни текшириш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукумати фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз жалб қилинади. Тақиқланган буюмлар ва моддалар олиб ўтиш имкониятини чеклаш учун текширувдан ўтганлар бундай текширувдан ўтмаганлар билан мулоқотга киришмаслиги...

“Россияга ишлашга кетадиган фуқароларимиз ижтимоий томондан ҳам ҳимояланади”

"Меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича Россия Федерацияси билан ҳам иш олиб борилмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги ўз фуқаролари — меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш бўйича шартнома имзоланган. Ўзбекистон фуқароларининг РФда ишлашини ташкилий йўлга қўйиш бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланди ва Россия томонидан кўриб чиқилмоқда. Уларнинг жавобидан сўнг келгусидаги ҳаракатларга киришамиз».

Сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда

"Биз учун амалга оширилаётган ҳийла-найранглар сони кўрсаткичи эмас, балки, сохта никоҳдан қайси тоифадаги фуқаролар фойдаланаётганини билиш жуда муҳим. Агар гап юқори малакали мутахассислар, ёхуд давлат учун керакли бошқа тоифадаги фуқаролар ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда фуқароликни тақдим этиш қоидаларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда, бу жараённинг мураккаблиги...

Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри қатновлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус- Москва-Нукус ва Навоий-Москва-Навоий йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри қатновларни қайтадан йўлга қўяди. Қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.

ФМХ ИИВ таркибига киргач…

Жорий йилнинг 5 апрель куни Россия Президенти В.В.Путиннинг фармонига кўра, РФ Федерал Миграция Хизмати Ички ишлар вазирлиги таркибига киритилди. Россия Федерацияси ИИВ ФМХ ишини ўз зиммасига олганидан буён бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

“Билайн Ўзбекистон”: Россиядан ўтказилган маблағ уч баробарга кўпаяди”

Россиядан Билайн Ўзбекистон абонентининг ҳисоби 5 АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилса, Ўзбекистондаги абонент ўз балансига уч баробар кўп маблағга эга бўлади. Энг камида ҳисоб 5 АҚШ долларига тўлдирилса, абонент асосий балансига 5 $ ўтиб, бонус тариқасида 10 $ қўшилади.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация