Turkum: Хабарлар

14 нафар ўзбек муҳожири қўлга олинган. Ўзбекистон Қозоғистонга нота юборди

Қозоғистондаги январ митинглари ортидан Ўзбекистоннинг 14 фуқароси қўлга олинган. Ўзбекистон томони Қозоғистон ТИВга бу борада тўлиқ маълумот бериш ҳамда консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборган. Бу ҳақда “Хабар 24” давлат телеканали хабар қилмоқда. Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Элвира Азимованинг телеканалга маълум қилишича, Қозоғистондаги январь воқеаларида иштирок...

“Госуслуги”да чет эл фуқаролари учун саҳифа пайдо бўлди

Россиядаги мигрантлар учун яна бир қулайлик яратилди. Россия давлат хизматлари портали – “Госуслуги”да янги дарча пайдо бўлди. Унда мамлакатда яшаш ва ишлаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳамда хизматлар тўпланган. Портал орқали мигрантлар меҳнатини тартибга солиш ҳам соддалаштирилади. Чет эл фуқаролари порталда рўйхатдан ўтгач, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар олиши,...

Туркияда мигрантлар учун яна бир бош оғриқ пайдо бўлди

Туркияда ижара шартномасини тузиш аввалгига қараганда бирмунча мураккаблашди. Натижада Туркияда яшаб, ишлаб келаётган меҳнат мигрантлари, хусусан, ўзбекистонлик ватандошлар учун ўзига хос “бош оғриқ” бўлди дейиш мумкин. Гап шундаки, 2022 йил 15 февралдан бошлаб Туркияда уй-жой ижараси шартномасини тузишнинг янги қоидалари кучга кирган, деб ёзмоқда “Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм канали. Янги...

Полициячиларни дўппослаганлар ака-ука экани маълум бўлди. Уларнинг отаси ватандошларидан ёрдам сўрамоқда

Москва метрополитени ҳудудида полициячиларга ҳужум қилган икки тожикистонлик ўсмирнинг отаси жарима тўлаш учун ёрдам сўраб, ватандошларига видеомурожаат йўллади. Расулжон Ҳамроев YouTube да жойлаган видеомурожаатида Саидакрам Ҳамроев ва Умар Расулжонзода унинг ўғиллари эканини айтади. “Ўғилларим Саидакрам ва Умарнинг бегона юртдаги хатти-ҳаракатларидан норозиман. Улар ҳали ёш ва ака-ука. Саидакрамни қўлга олиб,...

ЛXР ва ДХР тан олинди. Бу рубл қадрига қандай таъсир қилади?

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикасининг мустақиллигини тан олиш бўйича фармонга имзо чекди. Бундан ташқари, ушбу айирмачи республикалар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалар ҳам имзоланган. Путин имзолаган фармонларда Россия Қуролли кучлари Донецк ва Луганск халқ республикаларида тинчликпарвар функцияларини бажариши қайд этилган....

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ

Ҳафта воқеалари – Migrant нигоҳида Migrant.mobi сайти ҳафтанинг муҳим воқеаларига доир Migrant.news дайжестини эътиборингизга ҳавола қилади. Унда Путиннинг мигрантлар хусусида топшириғи, Тергов қўмитасининг янги баёнотига тўхталамиз. Бундан ташқари, Россиянинг турли минтақаларида ўтказилган рейдлар хусусида гаплашамиз. Дастуримиз давомида Москва метросида полициячиларни дўппослаган мигрантлар тақдири нима бўлади, деган саволга ҳам жавоб...

“Сахарово”да мигрантлар учун қўшимча дарча очилди. Ундан фойда бўлармикан?

Москва шаҳрининг “Сахарово” кўптармоқли миграция марказида меҳнат мигрантларининг навбатини қисқартириш учун янги алоҳида дарча очишга қарор қилинган. Албатта, ундан барча мигрантлар баравар фойдалана олмайди. У Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига хизмат кўрсатади. Демак, 2022 йил 19 февралдан иш бошлаган “2А” дарчасидан Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари мурожаат...

Мигрантларни ёмон кўрадиган регионлар ҳақида таҳлилий мақола

Калуга. Карелия. Тюмень. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Уларнинг барчасида хорижий меҳнат мигрантлари маълум бир соҳаларда ишлаши тақиқланган. Умуман олганда, Россияда мигрантлар ишлаши мутлақо тақиқланган соҳалар ва касблар Федерал қонунчилик билан белгилаб қўйилган. Демак, бугунги кўрсатувимиз мавзуси патентли мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар ва минтақалар ҳақида бўлади. Ассалому алайкум....

Видео: Москвада полициячиларни дўппослаган мигрантлар ушланди

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Сўнгги бекат – Қамоқхона”. Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Москва шаҳар метросида полиция ходимларини дўппослаган мигрантларни ушлади. «ИИБ ходимлари томонидан 17 феврал кечқурун Москва метрополитенининг “Тульская” бекатида содир бўлган ҳодисанинг икки иштирокчи ушланди. Ҳужжатларни текшириш чоғида ўртаосиёлик мигрантлардан бири полиция ходимларига нисбатан тажовузкорона ҳаракат...

Самарада мигрантларни ноқонуний ишга жойлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Самара областида жиноий гуруҳ 440 мигрантни ноқонуний ишга жойлагани маълум бўлди. Шаҳар ҳудудида ноқонуний миграцияни ташкил этишга доир жиноий иш кўриб чиқиш учун Совет туман судига юборилган. Област прокуратураси хабар қилишича, ғаразли ниятда бўлган 5 киши уюшган ҳолда ҳаракат қилиб, хорижий фуқароларнинг Самара областида ноқонуний бўлишларига шароитлар яратган. Улар...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya