Turkum: Хабарлар

Мигрантларнинг жиноят содир этиши кескин тус олиб бормоқда – Тергов қўмитаси

Мигрантлар жиноятчилиги тобора жиддий тус олмоқда ва жамиятда кескинликка сабаб бўлмоқда. Россия Тергов қўмитаси сайтида шу мазмундаги баёнот жойлаштирилган. Қайд этилишича, жиноятчилик ўсиши фақат Москва шаҳрига эмас, бошқа шаҳарларга ҳам тегишли. Қўмитага кўра, жамоат тартибини қўпол тарзда бузиш, оммавий жанжаллар, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига тажовузлар кўп...

Рухсат берилди. “Запрет”даги тожикистонликлар Россияга кира олади

Россия Тожикистондан 120 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирининг киришига рухсат берди, дея хабар бермоқда interfax.az. Мазкур хабар Путиннинг қонунбузар мигрантларни мамлакатдан зудлик билан чиқариб юборишга доир тавсиялари билан деярли бир вақтда тарқалмоқда. Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республиканинг Меҳнат, миграция ва бандлик вазири Ширин Амонзоданинг маълум қилишича, Россия ҳукумати...

Путин: Россия қонунларини бузган мигрантларга кескин чоралар кўриш керак

Россия президенти Ички ишлар вазирлигини экстремизм билан шуғулланган ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди. “Ноқонуний мигрантлар ва Россия қонунини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар кўрилиши, Россиядан бадарға қилиш ва мамлакат ҳудудига киришни тақиқлаш шулар жумласидан, – деган Владимир Путин. Экстремизмнинг ҳар қандай кўриниши, тартиб-таомилларни бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти...

Кўп ишлаб, кам маош олади! Хуснуллин мигрантлар ҳақида

Россиядаги мигрантлар маҳаллий аҳолига нисбатан 50 фоизга кўпроқ ишлайди, аммо 30 фоизга камроқ ҳақ олади. РФ бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин Давлат думасидаги ҳукумат соатида шундай баёнот берган. Бош вазир ўринбосари хорижий фуқароларни қурилиш соҳасига жалб қилиш таклифини билдирган. Бироқ, бунинг учун ушбу соҳани тартибга солувчи қонунчилик талаблари кучайтирилиши...

Муҳокамада мигрантлар масаласи. Николай Патрушев губернаторлар билан йиғилиш ўтказади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Урал Федерал округига кирувчи маъмурий ҳудудлар губернаторлари ва президентнинг округдаги махсус вакили Владимир Якушев иштирокида мажлис ўтказишни режалаштирмоқда. Видеоконференцалоқа тарзида ўтувчи йиғилиш 18 февралда ташкил этилиб, Урал минтақасида хавфсизлик масалаларига бағишланади. Шу жумладан мигрантлар масаласи ҳам кун тартибида бўлади, деб хабар қилмоқда URA.RU...

Тожикистонликлар Россия пенсиясини олишлари мумкин. Гап мигрантлар ҳақида кетмоқда

Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда пенсия олиш учун ариза топширишлари мумкин. Бу ҳақда Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги директори Дилмурод Давлатзода маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йил сентябрида икки давлат президентлари ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига доир шартномани имзолаган эди. Маълум қилинишича, Тожикистон агентлиги Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ҳам...

Калугада РЕЙД! 60 дан ортиқ мигрант ушланган, 5 киши “депорт” қилинган

Калуга области полицияси Обнинск шаҳридаги мигрантлар тўпланадиган ва истиқомат қиладиган ҳудудларда текширув ишларини ўтказган. Натижада полиция бўлинмасига 60 дан ортиқ киши олиб келинган бўлиб, 5 киши “депорт” қилинган, деб ёзмоқда Обнинск маъмурияти ахборот хизмати. 12 феврал куни полиция шаҳарда “Цунами” деб номланган оператив-профилактик тадбир ўтказган. “Хорижий фуқаролар зич яшайдиган...

14 минг мигрант. Санкт-Петербургда ноқонуний рўйхатга қўйишда гумонланувчилар ушланди

Петербургда хорижликларни миграция рўйхатига ноқонуний қайд қилишда гумон қилинаётган 5 киши ушланди. 14 мингдан ортиқ мигрант уларнинг хизматидан фойдаланган, деб хабар бермоқда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк. “Уюшган гуруҳ 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири узоқ хориж мамлакати фуқаросидир”, – деган Волк. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар миграция масалалари...

“Хуш келибсиз!” Бошқирдистон меҳнат мигрантларини кутмоқда

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда. Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган...

Яна мигрантлар айбдорми? Бу сафар уй-жой нархлари ошишига мигрантлар сабаб қилиб кўрсатилди

Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин хорижлик ишчи кучи етишмаслиги боис мамлакатда уй-жой нархи ошиб кетмоқда, деган фикрни билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда. Унинг таъкидлашича, “бутун дунё бўйлаб қурилиш соҳасидаги хизматлар 15 фоизга қимматлашган. Худди шу каби, Россияда ҳам нархлар сезиларли даражада ошган. Нархлар ошиб кетишининг сабабларидан бири “арзон...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya