Turkum: Хабарлар

Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 15 фоизга ошди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни 1 декабрдан ойлик иш ҳақлари, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат «республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида» қабул қилинди. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш...

Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат элчихонасини очади. Яқин вақтларда элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан 2 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, дея хабар берди Газета.uz. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси...

Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган

Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Жаҳон» Ахборот агентлиги Сайфулло Соипов тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди. 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси 31 октябрь куни Нью-Йоркда теракт содир этганликда гумон қилинмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари мазкур гумонни тасдиқлайди», — дейилади хабарда. Соипов Сайфулла Хабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005—2009...

АҚШ грин-карта дастури тўхтатилмаслигини эълон қилди

Вашингтон виза лотереяси дастурини тўхтатмайди ва унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида ТАСС ахборот агентлигига маълум қилинди. “Айни вақтда “Виза турфалиги лотерея дастури”га ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди”, дейилган хабарда. 1 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда содир этилган терактдан кейин грин-картани бекор қилиш лозимлигини айтган....

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 16 фуқароси қулликдан озод этилди

Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги махсус амалиёт вақтида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz Sputnik Қозоғистонга таяниб. Уларнинг орасида ёш болали аёл ҳам бор. Одамлар Костанайдаги тегирмон комплексларидан бирида бўлишган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Иш берувчи паспортларни махсус сейфда сақлаган. Бу ҳақда «Қозоғистон жинсий...

Россияда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Светлогорск шаҳрида сешанба, 31 октябрь куни эркак киши томдан йиқилиб ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса «Виктория» супермаркети жойлашган туманда куннинг иккинчи ярмида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак қурилаётган маъмурий бино томини ёпиш билан шуғулланаётган бўлган. Бу ҳақда Kun.uz Россия маҳаллий нашрларига таяниб хабар қилди. Россия Тергов қўмитасининг минтақавий тергов...

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этди: 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди “Газета.uz” РИА Новости хабарига таянган ҳолда. Сешанба куни Манхэттенда юк машинаси бир неча кўчада велосипед йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ўз олдидан чиққан пиёдалар ва велосипедчиларни босиб кетган, шундан сўнг мактаб автобуси билан тўқнашиш содир этишга ҳаракат қилган. Ҳайдовчи полициячилар...

Россияда яшаётган мигрантлар ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топшириш лозим

Россияда ярим йилдан ортиқ муддат яшаётган мигрантлар ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдалана олмайдилар ва улар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари учун қайтадан имтиҳон топширишлари лозим. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган мазкур ўзгартиш норматив-ҳуқуқий ахборотлар порталига жойлаштирилди. Ҳужжатда айтилишича, Россия ҳудудида 6 ой яшаган шахсга...

Москвада ноқонуний меҳнат мигрантлари сони камаймоқда

Москвада меҳнат мигрантлари қонуний йўл билан патент олиш ва ишга киришга кўпроқ ҳаракат қилишмоқда, дея хабар қилди Sputnik. Бу ҳолатлар Сахарово қишлоғидаги кўп тармоқли миграция маркази жорий йил 9 ойида амалга оширилган ҳисоботида қайд этилган. 2017 йил январь-сентябрь ойларида кўп тармоқли миграция маркази 323 минг дона патент берилган. Бу...

Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди

Адлия вазирлиги Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида хабар берилган. Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон  ҳудудида ассоциациянинг манфаатларини ифода этиш, Россия  ва Ўзбекистон  ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг миграция муаммоларини ҳал этишдаги...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya