Turkum: Хабарлар

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган “китайский” деб номланган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди. Veved.ru...

Москвада мигрантлар учун патент тўлови қимматлади

Москва шаҳар думаси мигрантлар учун меҳнат патенти қийматини 7 фоизга – 4,5 минг рублгача ошириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. Солиқ солиш соҳасидаги пойтахт қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилишини Москва ҳукумати таклиф қилди. “Аксарият мигрантлар меҳнат қилаётган соҳаларда ўртача ойлик маош 14 фоизга...

Собянин меҳнат мигрантлари учун патент тўлов миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди

Москва мэри Сергей Собянин Москвага мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида патент учун тўловни ошириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Sputniknews-uz.com РИА Новостига таяниб хабар қилди. “Албатта, биз шаҳарда мигрантлар сони энг мақбул даражада бўлиши учун ишлашимиз керак. Шунинг учун биз патент тизимини жорий этдик ва бугунги кунда мигрантлар нефть компанияларга...

Ёшлар иттифоқи раиси ўзбек ёшлари билан учрашиш учун Россияга сафар қилади

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги қатор давлат органлари вакилларидан иборат делегация 30 октябрдан Россия Федерациясига сафар уюштиради. Бу ҳақда Иттифоқнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳида эълон қилинди. 21 кишилик делегация сафар давомида Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг Россидаги...

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига кўра, 45 млн нафардан ортиқ россияликлар –  мамлакатнинг меҳнат билан банд аҳолисининг ярмидан зиёдроғи қарз маблағлари ҳисобига яшаётган бўлса, уларнинг 8 млн га яқини тўловларни амалга ошира олмасдан, тўлақонли банкротликка...

Москвада берилган барча патентларнинг ярмига яқинини ўзбекистонликлар олди

Москвада йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида меҳнат мигрантларига 323 мингта патент берилди. Бу ҳақда иқтисодий сиёсат ва тараққиёт департаменти раҳбари Владимир Ефимовга таяниб Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. “Сахарово кўп тармоқли миграция маркази 2017 йилнинг тўққиз ойи давомида 323 мингта патент берди, бу ўтган йилнинг шу даврига...

Москва ИИБ: ўзбекистонликлар қонунбузарлик қилиш бўйича етакчилик қилмоқда

Москва полицияси хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлилини маълум қилди. Унга кўра, Москва шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти собиқ Иттифоқ республикалари фуқаролари томонидан содир этилган. “Жорий йилда Москва ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан жами 4,5 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Жиноятларнинг аксарияти Ўзбекистон, Украина ва Қирғизистон республикаларидан...

Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Сентябрь охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг...

Россияда 200 ва 2000 рубллик янги банкноталар намойиш қилинди

Россия Банки раиси Эльвира Набиуллина ва мамлакат «Давлат белгилари» ширкати бош директори Аркадий Трачук матбуот анжумани вақтида номинал қиймати 200 ва 2000 рубль бўлган янги банкноталарни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда. Янги қоғоз пулларнинг тақдимоти Москва – Владивосток – Севастополь телекўприги шаклида ўтказилди. Янги банкноталар 2017 йил охиригача...

Ёшлар Иттифоқи мардикор ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкентнинг Яшнобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги бир марталик иш бериш бюроларида меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбатлар ўтказди, деб хабар қилинди ташкилотнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида. “Бугунги кунда мардикор бозорларида ёшларнинг меҳнат фаолияти расмийлаштирилмаган. Мавсумий ишларда ишловчи ёшларнинг ҳуқуқларини тўла даражада ҳимоя қилиб бўлмаслик ҳолатлари мавжуд. Суҳбатлар давомида...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya