Долларнинг расмий курси 4000 сўмдан ошди, рубль эса 65 тийинга арзонлашди
Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 3986,55 сўмдан 27,95 сўмга қимматлаб, 4014,5 сўмга етди. Евронинг сўмга нисбатан курси эса 33,44 сўмга ошиб, 4568,9 сўмга етди. Айни пайтда Россия рубли 0,64 сўмга арзонлади ва 66,49 сўмни ташкил этди....