Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри қатновлар
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус- Москва-Нукус ва Навоий-Москва-Навоий йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри қатновларни қайтадан йўлга қўяди.
Қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.