Turkum: Хабарлар

Қирғизистонлик аёл бошидаги рўмолини йиртмоқчи бўлган Москва полицияси ходимасини уриб ташлади

Москвадаги Тергов қўмитаси 32 ёшли аёлга нисбатан хавфсизлик хизмати ходимига тан жароҳати етказгани учун зўравонлик қўллаш – Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми бўйича иш очди. Бу ҳақда қўмитанинг пойтахт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, 13 февраль куни гумонланувчи милиция бўлимида бўлган вақтида хавфсизлик кучлари талабларига бўйсунмай, полициячилардан...

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида электрон навбат жорий этилади

Февраль ойи охиригача Қозоғистон чегарасидаги яна тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат жорий этилади. Қозоғистоннинг Ўзбекистондан ташқари яна Туркманистон ва Хитой билан чегарасида ҳам электрон навбат жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди. Таъкидланишича, февраль ойи охиригача Қозоғистон чегарасидаги яна тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат жорий этилади. Хизматнинг...

Uzbekistan Airways март ойидан Тошкент ва Намангандан Омск шаҳрига парвозларни йўлга қўяди

Икки йўналиш бўйича рейслар ёзги учиш мавсумида ҳар ҳафта амалга оширилади. Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси март ойидан Тошкент ва Намангандан Омск шаҳрига парвозларни бошлайди. Шаҳарлар ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар 26 мартдан 27 октябргача йўлга қўйилади. Ҳар икки йўналишга ҳам Airbus A320 самолётларида Uzairways Express лоукостер бўлинмаси хизмат кўрасатади. Тошкент...

Қирғизистонда чегарачилар ўзбекистонликлардан пул ундираётгани айтилди

Маҳаллий журналист суриштирув ўтказиб, товламачилик фактларини аниқлади.  Қирғизистоннинг «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида  Ўзбекистон фуқароларидан пул ундирилмоқда. Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов суриштирувига таяниб, 24.kg хабар берди. Аввалроқ, ўзбекистонликлар Ўш шаҳри аэропортига етиб келиши билан маҳаллий такси ҳайдовчилари томонидан кутиб олиниб, қиммат нархда чегарагача олиб бориш учун машиналарига ўтиришга мажбурланаётгани айтилган эди....

Россия қамоғидан Украинадаги урушга кетган икки йигитнинг тобути Ўзбекистонга келтирилди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Қора камар қишлоғига Украина ҳудудидаги жанг майдонида ҳалок бўлгани айтилган икки ўзбекистонликнинг жасади келди. “Озодлик”нинг аниқлашича, бири 26, яна бири 24 яшар бўлган йигитларнинг тобути 19 январь куни Россиядан Ўзбекистонга олиб келинган ва шошилинч равишда дафн қилинган. Бобур Абдумўминов ва Шаҳриёр Жалоловнинг тобутлари “Украинада урушда...

Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғловчи иккита чегара божхона пости вақтинча ёпилди

2023 йил 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади Дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан  келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг “Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати...

Ўлгани хабар қилинган ўзбекистонлик вайроналар остидан тирик чиқди

Туркиядаги зилзилада вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган ўзбекистонлик аёл вайроналар остидан омон чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар берди. Маълум қилинишича, куни-кеча ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароси – 1975 йилда туғилган ва Наманган вилоятида доимий яшаб келган Шохиста Ниёзова зилзила оқибатида қулаган бино ичида вафот...

Қозоғистонда 2023 йилда хорижлик ишчиларни таклиф қилиш квотаси белгиланди

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар йили иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистонга хорижлик ишчи кучини жалб қилиш учун квота белгилайди ва тақсимлайди, деб хабар беради “Казинформ”. 2023 йилда умумий квота республикадаги ишчи кучига нисбатан 0,24% ёки 22,2...

Владивостокда мигрант-такси ҳайдовчилари нима сабабдан қўлга олинди?

Хорижлик фуқароларни оммавий қўлга олиниши уларнинг мазкур ҳудудда транспорт ҳайдашига рухсат берувчи ҳужжатлар текширилганидан сўнг содир бўлди. Кўпчилик мигрант-ҳайдовчилар белгиланган қоидаларни бузишган. Владивостокда полиция ходимлари рейдлар чоғида 45 га яқин автомобилни  тўхтатди, дея хабар берди “Комсомольская правда” Россия ИИВ Приморск ўлкаси бўйича матбуот хизмати маълумотларига таяниб. Вилоятда миграция соҳасидаги...

Москвадаги фаррош-мигрантларга хизмат квартиралари берилиши мумкин

Россия Давлат Думаси фаррошларга хизмат квартиралари беришни таклиф қилмоқда: бу мигрантларни ишга жалб қилишга, уларнинг ҳаётини осонлаштиришга ёрдам беради, чунки улар турар жой учун ҳам, патент учун ҳам ҳақ тўлайдилар. Москвада фаррошларнинг етишмаслигини яққол сезилмоқда, уларнинг етишмаслиги 30-50% га баҳоланди. Бу ҳақда Давлат Думасининг қурилиш ва уй-жой қурилиши қўмитаси...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya