Turkum: Хабарлар

Россияда яшаётган мигрантлар ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топшириш лозим

Россияда ярим йилдан ортиқ муддат яшаётган мигрантлар ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдалана олмайдилар ва улар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари учун қайтадан имтиҳон топширишлари лозим. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган мазкур ўзгартиш норматив-ҳуқуқий ахборотлар порталига жойлаштирилди. Ҳужжатда айтилишича, Россия ҳудудида 6 ой яшаган шахсга...

Москвада ноқонуний меҳнат мигрантлари сони камаймоқда

Москвада меҳнат мигрантлари қонуний йўл билан патент олиш ва ишга киришга кўпроқ ҳаракат қилишмоқда, дея хабар қилди Sputnik. Бу ҳолатлар Сахарово қишлоғидаги кўп тармоқли миграция маркази жорий йил 9 ойида амалга оширилган ҳисоботида қайд этилган. 2017 йил январь-сентябрь ойларида кўп тармоқли миграция маркази 323 минг дона патент берилган. Бу...

Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди

Адлия вазирлиги Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида хабар берилган. Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон  ҳудудида ассоциациянинг манфаатларини ифода этиш, Россия  ва Ўзбекистон  ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг миграция муаммоларини ҳал этишдаги...

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган “китайский” деб номланган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди. Veved.ru...

Москвада мигрантлар учун патент тўлови қимматлади

Москва шаҳар думаси мигрантлар учун меҳнат патенти қийматини 7 фоизга – 4,5 минг рублгача ошириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. Солиқ солиш соҳасидаги пойтахт қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилишини Москва ҳукумати таклиф қилди. “Аксарият мигрантлар меҳнат қилаётган соҳаларда ўртача ойлик маош 14 фоизга...

Собянин меҳнат мигрантлари учун патент тўлов миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди

Москва мэри Сергей Собянин Москвага мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида патент учун тўловни ошириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Sputniknews-uz.com РИА Новостига таяниб хабар қилди. «Албатта, биз шаҳарда мигрантлар сони энг мақбул даражада бўлиши учун ишлашимиз керак. Шунинг учун биз патент тизимини жорий этдик ва бугунги кунда мигрантлар нефть компанияларга...

Ёшлар иттифоқи раиси ўзбек ёшлари билан учрашиш учун Россияга сафар қилади

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги қатор давлат органлари вакилларидан иборат делегация 30 октябрдан Россия Федерациясига сафар уюштиради. Бу ҳақда Иттифоқнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳида эълон қилинди. 21 кишилик делегация сафар давомида Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг Россидаги...

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига кўра, 45 млн нафардан ортиқ россияликлар –  мамлакатнинг меҳнат билан банд аҳолисининг ярмидан зиёдроғи қарз маблағлари ҳисобига яшаётган бўлса, уларнинг 8 млн га яқини тўловларни амалга ошира олмасдан, тўлақонли банкротликка...

Москвада берилган барча патентларнинг ярмига яқинини ўзбекистонликлар олди

Москвада йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида меҳнат мигрантларига 323 мингта патент берилди. Бу ҳақда иқтисодий сиёсат ва тараққиёт департаменти раҳбари Владимир Ефимовга таяниб Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. «Сахарово кўп тармоқли миграция маркази 2017 йилнинг тўққиз ойи давомида 323 мингта патент берди, бу ўтган йилнинг шу даврига...

Москва ИИБ: ўзбекистонликлар қонунбузарлик қилиш бўйича етакчилик қилмоқда

Москва полицияси хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлилини маълум қилди. Унга кўра, Москва шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти собиқ Иттифоқ республикалари фуқаролари томонидан содир этилган. «Жорий йилда Москва ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан жами 4,5 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Жиноятларнинг аксарияти Ўзбекистон, Украина ва Қирғизистон республикаларидан...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya