Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Санкт-Петербургда (Россия) Ўзбекистон Бош консуллиги очиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайтида хабар қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари миграцион оқими мониторингини юритиш мақсадларида...





