Turkum: Хабарлар

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди «Газета.uz» Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди.Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Петербургда ўзбекистонлик ишчи 20 метр баландликдан қулаб жон берди

Ўзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган. Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да ишлаган.

Россия чегарасини ноқонуний кесишга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Муқаддам Россияга киришга тақиқ қўйилган Ўзбекистон фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманида Қозоғистон чегараси рухсатнома пунктидан ўтаётган чоғида қўлга олинди, дея хабар берди ФХХ Саратов ва Самара вилоятлари чегара бошқармалари.

Навоийлик йигит Воронежда черков руҳонийсини ўлдирди

Черковни таъмирлашни келишишга руҳонийнинг уйига борган ўзбекистонлик мигрантнинг фикри бузилиб, руҳонийни ўлдиришга қарор қилган. Уни пичоқлаб, пулларини ўғирлаган ва Citroen 104 автомобилида қочаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» электрон авиабилетлар савдосини бошлайди

18 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси онлайн банд қилиш ва авиабилетларнинг тўлов қийматини UzCard банк карталари воситасида сотиш хизматларини кенгайтирмоқда. Хизматлар авиабилетлар савдосининг амалдаги тартибига мувофиқ ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

Каспийда 5 нафар ўзбекистонлик браконьерлар қўлга олинди

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўн олти нафар фуқаролари Каспийда браконьерлик учун қўлга олинди. Уларнинг 9 нафари қозоғистонлик, 5 нафари ўзбекистонлик ва 2 нафари россиялик қонунбузарлардир. ларнинг 9 нафари қозоғистонлик, 5 нафари ўзбекистонлик ва 2 нафари россиялик қонунбузарлардир”, - маълумот берган ҚМХХ ЧХ матбуот хизмати ўз хабарида.Тадбир чоғида 3...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya