Turkum: Хабарлар

“ВНЖ” олишнинг энг қулай ва осон йўли

Россияда касби Россия ҳукумати берган рўйхатга кирувчи меҳнат муҳожирлари расмий равишда 6 ой ишлаб, “ВНЖ” олишлари мумкин. Бундай мигрантлар “ВНЖ”ни соддалаштирилган йўл билан ҳеч қандай “РВП”сиз олади. Ҳукумат берган рўйхатда қурилиш, тиббиёт, педагогика, журналистика, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалар бор. Барча касблар рўйхати билан мана бу ерда танишингиз мумкин....

Мигрантларга сотувчи ва ҳайдовчи сифатида ишлаш тақиқланмайди

Хабаровск ўлкаси депутати Кукушкин 2023 йил охирида яна бир бор муҳожирларнинг йўловчи ташиш ва савдо соҳаларида ишлашини тақиқловчи ташаббусни илгари сурган эди. Бироқ унинг таклифи ҳамкасблари томонидан маъқулланмади. Ўлка ҳокимияти бу меҳнат ресурслари танқислигига олиб келиши мумкинлигини айтмоқда. — Минтақамиз иқтисодиёти кадрлар тақчиллиги шароитида ишламоқда. Россия фуқаролари ҳисобидан ишчи...

Мигрантлар орасида жиноятчилик кўпми?—таҳлил

Яқинда бутун дунёга Россиядаги мигрантлар қанчалик жиноятчи экани, толерантликнинг ёмон таъсири ҳақида бўрттирилган, кўрган одамни қўрқувга соладиган статистик материал эълон қилинди. Ҳақиқатдан ҳам муҳожирлар орасида жиноятчилик кўпми? Вазиятни аниқлаш учун, албатта Россия ички ишлар вазирлигининг сайтидаги очиқ маълумотларга юзландик. Маълумотлар ва статистика ҳамма учун очиқ. 2023 йил учун маълумот...

Муҳожирлар туфайли Германияда туғилиш кўрсаткичи 33 йиллик энг юқори даражага кўтарилди

Ўтган йили Германияда туғилиш кўрсаткичини 33 йиллик энг юқори кўрсаткичга кўтаришга мигрант оналар ёрдам берди. Германияда туғилишнинг умумий коэффициенти 2015 йилда ҳар бир аёлга 1,50 болани ташкил этган бўлса, ўтган йили 1,47 болага ўсди, деб хабар қилган Федерал Статистика бошқармаси. 2015 йилдаги кўрсаткич 1982 йилдан (1,51) бери энг юқори...

Шарлатан Смолин, “запрет” касблар, “увидомление”, камайган мигрантлар…

Ассалому алайкум! Хаш-паш дегунча гўё кечагина бошланган 2024 йилнинг биринчи ойи— январь ҳам якунланиб бормоқда. Бу ҳафтда мигрантлар учун эътиборга молик қандай воқеа-ҳодислар рўй берди? Яқин дақиқаларда энг муҳим хабарлар шарҳини сизга мен, журналист Муслим Мирзажонов етказаман! “1917 йилгача ўзбек ва қозоқ миллат сифатида мавжуд бўлмаган”. Бу псевдотарихчи, шовинист...

Россияда интернет чекланмоқда

Ленинградская областида 30 январгача тунги вақтда интернет чекланиши маълум бўлди. Ленинград областининг Рақамли тараққиёт қўмитаси хабар беришича, радиотўлқинлар спектрининг созламалари устида олиб бориладиган техник ишлар туфайли барча алоқа операторларининг мобил интернетида муаммолар кузатилиши мумкин. Оддий сўзлар билан айтганда, техник ишлар сабабли мобил интернет вақтинча ишламаслигидан аҳоли огоҳлантирилган. Аввалроқ, ҳудди...

АҚШдаги сиёсий зиддият ҳажми кенгаймоқда

Техас губернатори ҳукуматнинг чегарадан тиканли симларни олиб ташлаш талабини бажаришдан бош тортди. Техас штати қарорини АҚШнинг 25 штати губернаторлари қўллаб-қувватламоқда. Америкадаги 25 штатнинг республикачи губернаторлари АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини Мексика билан чегара ҳудудида ҳимоя қилишдан ва ноқонуний миграцияга қарши курашишдан бош тортаётганликда, кураш истаги йўқлигида айбламоқда. Губернаторларнинг биргаликдаги...

Россия фуқаролигини олган мигрантлар сони икки баробарга камайган

2023 йилнинг биринчи уч чорагида миграция кўрсаткичлари икки баробарга камайган. Бу ҳақда Ҳайдар институти тадқиқотида айтилган. 2023 йилдаги Россияга доимий миграцияга келганлар кўрсаткичик 412 минг кишини кўрсатмоқда, яъни пандемиядаги вазиятдан кўра ҳам 90 минг кишига кам. Шу билан бирга тадқиқотда Россиянинг МДҲ давлатлари билан (Украина ва Беларусдан ташқари) мигрант...

Мигрантлар кириш мақсадини Россиядан чиқмасдан ўзгартириши мумкин бўлади

Визасиз давлатлар рўйхатига киритилган давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг хорижий фуқаролари Россияда бўлиш мақсадини мамлакатдан чиқмасдан ўзгартириши мумкин. Бу Россия Федерациясининг миграция сиёсати концепсиясини амалга оширишга қаратилган ҳукумат томонидан тасдиқланган икки йиллик ҳаракатлар режасида назарда тутилган. Ушбу режага кўра, барча тоифадаги хорижий фуқароларга Россияда бўлиш мақсадини ўзгартириш имконияти...

“Унинг барча гапирганлари – шахсий фикри ва фикрлари учун қонун олдида жавоб бериши керак”— Баҳром Исмоилов Усмон Баратов ҳақида

Москва шаҳридаги ўзбеклар диаспораси бошлиғи, юрист Баҳром Исмаилов “Ватандош” номли ердошлар уюшмаси “президенти” Усмон Баратовга ижтимоий тармоқларида Махсус операция иштирокчиларини хўрозга ўхшатган расми учун жиноий иш очилганига изоҳ берди. Исмаиловнинг Газета.узга айтишича, “Ватандош” уюшмаси мавжуд эмс, Баратовнинг ўзини эса диаспорага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Исмаиловга кўра, Баратов омма олдида...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya