Turkum: Хабарлар

Краснодарда чуқурнинг «нотўғри» қазилгани қотилликка сабаб бўлди

Унинг ҳамкасби жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кеча кечқурун соат ўнларда номаълум шахс Боннская кўчасида жойлашган “Сокол” қурилиш компанияси ходимларининг вагончасига бостириб кириб, уларга чуқур ҳақида гапириб, бақира бошлаган. Унинг фикрича, ишчилар чуқурни нотўғри ва бошқа жойда қазишган экан. Жанжал чоғида у қуролини олиб, икки кишини отиб, қочиб кетган. Натижада...

Россия минтақаларида янги йилдан бошлаб муҳожирлар меҳнатини тақиқлаш бошланади

Нима учун бундай тақиқлар жорий этилган? Минтақа раҳбарлари мигрантлар учун барча турдаги тақиқларни киритиш ҳуқуқига эга. Минтақа раҳбарлари чекловлар билан қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга уринишмоқда: меҳнат ресурсларини қайта тақсимлаш; иш ҳақи даражасини сақлаб қолиш; иш ўринларини яратиш; тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш; россияликларни ишга олишда  устуворлик; миллий хавфсизликни ошириш....

Дунёда қанча муҳожир бор?

18 декабрь куни бутун дунёда Мигрантлар куни нишонланади. Бу кун мигрантлар муаммолари ва уларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссасига эътиборни беришга қаратилган. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёда 281 миллионга яқин муҳожир яшаган, бу бутун дунё аҳолисининг қарийб 3,6 фоизини ташкил қилади. Бу 2022 йилга нисбатан 2,2...

«Россия колбаса эвазига ўз суверенитетидан воз кечмайди»

Путин Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида кўрсатилиши бир овоздан қўллаб-қувватланди. Москвада ВДНХда бўлиб ўтган съездида “Единая Россия” Владимир Путиннинг Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида кўрсатилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бир кун олдин сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи 2024 йил мартида бўлиб ўтадиган Россия президентлигига сайловларда ўз-ўзини кўрсатган номзод сифатида Путин номзодини қўллаб-қувватлаган...

Иркутскда ҳам муҳожирларни калтаклаган шахс қўлга олинди

Иркутск вилоятида Россия Тергов қўмитасининг минтақа бўйича терговчилари 18 ёшли йигитга нисбатан иш қўзғатди – у Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисмининг “а” бандида (нафрат ёки адоватни қўзғатиш, шунингдек зўравонлик билан содир этилган инсон қадр-қимматини камситиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Департамент матбуот хизматига кўра, терговчиларнинг сўзларига...

Москвага “Ваня” ўрнига қуёш бўрони келади

Москвадаги қорнинг баландлиги бир асрдан ортиқ турган рекордни янгилади. Пойтахтда 1919 йилдан бери бундай қор уюмлари бўлмаган экан. Русча “Ваня” деб аталган циклон Россияга чинакам рус об-ҳавосини олиб келди. Унинг натижасида бир кун ичида ойлик ёғингарчиликнинг бешдан бир қисми тушди. Россиянинг бутун Европа қисми: Тула, Курск, Брянск ва Липецк...

Армияда хизмат қилишни истамаган  мигрантлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

Россияда илк бор қўшни давлатлардан келган икки ака-ука фуқароликдан маҳрум этилди. Улар Россияга фуқаролик олиш учун келган, аммо армияда хизмат қилишни хоҳламаган. Қонунга кўра, Россия фуқаролигини олган барча эркаклар 14 кун ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари керак. Ака-ука бўлган бу муҳожирлар бу ишни қилмаганидан сўнг суд уларни фуқароликдан маҳрум қилишга...

Краснодар аэропорти Ўзбекистонга парвозларини тиклайди

Хабарларга кўра, халқаро терминал яқин вақт ичида хорижга парвозларни тиклайди. Биринчи навбатда самолётлар Туркия, Ўзбекистон ва Арманистонга уча бошлайди. 2022 йил 24 февралдан бери ишламаган Краснодардаги Пашковский аэропорти 15 декабрдан очилиши маълум бўлган эди. Узоқ танаффусдан кейин биринчи синов парвозини “Азимут” авиакомпанияси самолёти амалга оширади. Жума куни компания таблосида...

Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилди

Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирлигининг 32 давлат билан виза режимини бир томонлама бекор қилиш таклифи ҳукумат томонидан маъқулланди. Эрон 32 давлат, жумладан Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилди. Бу Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирлиги томонидан олиб борилаётган виза тўсиқларини юмшатиш сиёсати доирасида амалга оширилди, деб...

Калугада мигрантларни калтаклаган ўсмирлар тўдаси қўлга олинди

Калугада қўшни давлатлардан келган муҳожирларга ҳужум қилган 10 нафар ўсмир қўлга олинди, деб ёзади Baza телеграм канали. Уларнинг тўдасида ижтимоий тармоқларда муҳожирлар билан мулоқот қилиб, уларни учрашувларга таклиф қиладиган қиз ҳам бўлган. Жабрланувчи белгиланган жойга етиб келганида, ўсмирлар тўдаси уни калтаклаб, видеога олишган. Гуруҳ етакчилари 16 ёшли икки ўсмир...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya