Turkum: Хабарлар

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ

Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикиннинг айбловлари қанчалик асосли? Мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар қайсилар? Тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда ўтиладими? MIGRANT NEWS таҳлилий кўрсатувида шу ва бошқа хабарлар ҳақида хабардор бўлинг. Аввало, ўтаётган ҳафтада Migrant.mobi сайти ўз фаолиятини қайта бошлади. Ўтиб бораётган ҳафта бошида шов-шув ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлган янгилик – Россиядаги...

Хушхабар: энди дипломатик ваколатхоналар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирса бўлади

Бу хушхабар фақат Қирғизистон Республикасининг миграцияда юрган фуқароларига таалуқли. 2022 йилнинг  17 январидан бошлаб хорижда бўлиб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон Республикасининг барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали Қирғизистон Республикасининг миллий ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришлари мумкин бўлади. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш...

Россия ҳудудидаги сайлов участкалари манзиллари

Эртага, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Россияда юрган Ўзбекистон фуқароларида ҳам сайловда қатнашиш имконияти мавжуд. Хўш, Россияда сайловда қатнашиш учун қаерга бориш керак?

МИГРАНТЛАР УЧУН ХАЙРИЯ ОШИГА МАРҲАМАТ!

20 апрель, шанба куни соат 13:00 да Москва шаҳрида Россия Қизил Хоч ташкилоти (Российский Красный Крест) ва  www.migrant.mobi ахборот-хизмат портали томонидан меҳнат миигрантлари учун хайрия оши ташкил қилинади. Тадбирда Россия Қизил Хоч ташкилоти (Российский Красный Крест) кўнгиллилари томонидан ташкилотнинг фаолияти, меҳнат мигрантларини тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маълумотлар берилади. Шунингдек, сизни ҳуқуқшунос...

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Ўзбекистондан халқаро йўналишларда қатнайдиган поездларга янги чегирмалар: поездга қанча эрта чипта олсангиз, шунча арзон тушади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Россия шаҳарларига Ўзбекистондан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya