Мақола

1 830 17/05/2023

2023 йилнинг 12 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрининг Чкаловск туман суди янги туғилган чақалоқни ҳожатхонадаги оқава сувга чўктирган 20 ёшли Тожикистон фуқаросига ҳукм чиқарди.

2023 йил февраль ойида тўққиз ойлик ҳомиладор аёл маҳаллий шифохонага келтирилган. Тиббиёт муассасасида бўлганида, бемор ҳожатхонага боришни сўраган. У ерда у боласини туққан.

Свердловск вилояти Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелихнинг айтишича, асли тожикистонлик бўлган аёл чақалоққа шафқатсиз муносабатда бўлган: киндикни кесиб, янги туғилган чақалоқни ҳожатхонадаги сув кеткизадиган бачокка солгани сабабли бола  бўғилиб нобуд бўлган.

Бироз вақт ўтгач, шифокорлар ҳожатхона полида қон борлигини пайқашган ва кабинани очишганида, бачокда чақалоқнинг жонсиз жасади топилган. Шундан сўнг улар полицияни чақиришган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари янги туғилган чақалоқнинг она томонидан ўлдирилиши моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Суд жараёни 12 май куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

Аёл судда ўз айбига иқрор бўлган. Суд унга нисбатан енгил жазоси берди.

– Суд ҳукми билан судланувчи икки йилга озодликдан маҳрум этилди, – дейди вилоят Тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Александр Шульга.

Бундай енгил ҳукмнинг қабул қилиниши сабабига изоҳ берилмаган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 106-моддасига мувофиқ, она томонидан янги туғилган чақалоқни туғиш пайтида ёки ундан кейин дарҳол ўлдириш, шунингдек, янги туғилган чақалоқнинг онаси томонидан психо-травматик ҳолатида ўлдирилиши ақл-идрокда бўлганлик ҳолатини истисно этмаса, икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача мажбурий ишлар ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Чақалоқнинг она томонидан ўлдирилиши сабаблари маълум қилинмаган. Баъзи рус ОАВлари аёлнинг эри Тожикистонда бўлганида ҳомиладор бўлиб қолгани ва шунинг учун исталмаган боладан шундай шафқатсизларча қутулишга қарор қилганини тахмин  қилган. Маҳкуманинг ўзи ва унинг яқинлари бу борада изоҳ беришмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация