Maqola

4,174 19/10/2016

grazhdanin-uzbekistana-pytalsya-nelegalno-peresech-granicu-rf-i-kazahstana_1Муқаддам Россияга киришга тақиқ қўйилган Ўзбекистон фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманида Қозоғистон чегараси рухсатнома пунктидан ўтаётган чоғида қўлга олинди, дея хабар берди ФХХ Саратов ва Самара вилоятлари чегара бошқармалари.

“Чегара атрофида яшовчи аҳоли орасидаги кўнгиллилар гуруҳи аъзоларининг фаол иштироклари туфайли 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. РФ га кириш учун тақиқи бўлган ўзбекистонлик мигрант давлат чегарасини тунда пиёда кесиб ўтаётган бўлган”, дейилади хабарда.

Қўлга олинган қонунбузарга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг “РФ давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтганлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиши ҳал қилинмоқда. Мазкур моддага биноан, олти йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши кўриб чиқилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya