Maqola

1 675 13/04/2023

Вилоят хавфсизлик кучлари ишга жойлашиш учун ҳудудга келган, лекин бунга рухсатномаси бўлмаган ноқонуний хорижликларни қидириш бўйича операция эълон қилди.

Челябинскда жамоат жойларида мигрантлар ўртасида текширувлар бошланади, деб хабар қилмоқда Россия ИИВнинг вилоят бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси ходимлари ФСБ ва ФСБ нинг вилоят бўйича чегара қўриқлаш бошқармасидаги ҳамкасблари билан биргаликда ноқонуний фуқароларни қидириш бўйича операция ўтказишларини эълон қилди.

Операция миқёсида чет элликларнинг тўпланиш ва иш жойлари оммавий равишда текширилади.

“Ноқонуний мигрант” тезкор-профилактика тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари чет эл фуқароларининг Россия Федерациясида бўлиш қонунийлигини, ишлаш учун рухсатномалар мавжудлигини текширади.

Россия қонунчилигини бузган барча мигрантлар маъмурий жазога тортилади ва Россия Федерациясидан чиқариб юборилади.

Ноқонуний ишга жалб қилиш билан шуғулланган иш берувчиларга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилади.

Энди ноқонуний ишга жойлашиш учун 1 миллион рубль миқдорида жарима ёки компания фаолиятини 90 кунгача тўхтатиш кўзда тутилган.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya