Maqola

638 19/08/2022

Тожикистонликлар Челябинскдаги бўш иш ўринларини эгаллашмоқда. Бу ҳақда Sputnik.ru хабар беради.

Челябинск вилоятида оммавий равишда кетаётган чет эллик ишчилар ўрнини Тожикистон фуқаролари эгаллашмоқда. МДҲ давлатларидан келган аксарият мигрантлар Челябинск вилоятини тарк этитшмоқда, деб маълумот беради Челябинскстат.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён МДҲ давлатларидан келган чет эллик ишчилар вилоятдан чиқиб кетишяпти. Бу мазкур региондаги энг юқори кўрсаткич бўляпти.

Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 6 ой давомида мигрантларнинг 1138 нафари вилоятни тарк этишди. Лекин кўпчилик ишчиларнинг чиқиб кетишларига қарамай, Челябинскда вилоятга кириб келаётганлар сони ҳам камаймаяпти.

Тожикистон фуқаролари бўш иш ўринларини эгаллашиб, сезиларли ўсишни таъминлашмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярмида 1155 нафар тожикистонлик мигрантлар Челябинскка ишлаш учун келганлар. Умуман олганда, жорий йилнинг январь-июнь ойларида меҳнат қилиш ниятида келганлар сони 7309 нафар бўлишса, вилоятни тарк этганлар 8447 нафарни ташкил этди.

Челябинскстат маълумотларига кўра қуйидаги давлатлар фуқаролари бошқаларга нисбатан регионни кўпроқ тарк этишган:

  • Қозоғистон -1149 киши;
  • Арманистон -469 киши;
  • Қирғизистон – 427 киши.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya