Maqola

1 983 05/04/2022

Фақат шартлар бор!

Ушбу вилоят аҳолисининг деярли ярми меҳнат муҳожирларини ёқтирмайди. Шу билан бирга, Жанубий Урал аҳолисининг тўртдан бир қисми улар қилаётган ишни бажаришга тайёр.

Меҳнат муҳожирлари кетганидан сўнг маҳаллий аҳоли бўшаган иш ўринларини эгаллашга қарор қилдими ёки йўқ? hh.ru онлайн иш ва ишчи қидириш платформаси мавзу бўйича тадқиқот олиб борди.

Сўров натижалари Жанубий Урал аҳолисининг 49 фоизи меҳнат муҳожирларига нисбатан салбий муносабатда эканини кўрсатган. Натижаларга кўра, яна 37 фоиз аҳоли нейтрал позицияда, 12 фоизи эса улар ҳақида ижобий фикр билдирган.

Шунингдек, респондентларнинг 30 фоизи кадрлар етишмайдиган ҳудудларда мигрантлар меҳнатидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 37 фоизига кўра, меҳнат муҳожирлари малака талаб этилмаган жойларда, масалан, фаррош, юк кўтарувчи сифатида ишлаши керак. Яна 21 фоиз сўровнома иштирокчилари муҳожирларни ёллаш умуман номақбул деб билади.

Бундан ташқари, иштирокчиларнинг 35 фоизи мигрантлар билан рақобат қилишдан қўрқади. 37 фоизи эса бу фикрга қўшилмайди.

hh.ru тадқиқот хизмати мутахассисларининг таъкидлашича, Жанубий Уралда иш изловчиларнинг 26 фоизи мигрантлар ишлаган жойларга боришга рози, яна 23 фоизи бунга тайёр эмас, тўққиз фоизи эса меҳнат муҳожирларининг фаолияти давом этишини истайди.

Айни пайтда, Челябинск вилояти аҳолиси бўш иш ўринларига баъзи шартлар билангина жойлашишга рози. Шартлар қуйидагилардан иборат: ариза берувчиларнинг 56 фоизи учун бўш иш ўринлари касби, мутахассислигига мос келиши керак, 49 фоизи учун яхши меҳнат шароитларини зарур. Жанубий Урал аҳолисининг яна 21 фоизи муҳожирлар ишлайдиган нуфузли касбларда уларнинг ўрнини босишга тайёр, 19 фоизи эса иш берувчи ариза берувчи ва унинг қариндошларига қўшимча тиббий суғурта полисини тақдим этса, ўрин эгаллаши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya