Мақола

1 183 08/11/2022

Патент олиш учун ҳужжатлар шахсан топширилади ва кейин унинг муддатини онлайн тарзда узайтириш мумкин бўлади. Бунинг учун чеклар, банкоматлар ёки тўлов терминаллари талаб қилинмайди.

Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари давлат хизматлари марказининг “Госуслуги.ру” порталида ишлаш учун патент пулини тўлашлари мумкин.

Меҳнат патенти нима?

Патент – чет эл фуқароларининг Россияда меҳнат қилиши учун зарур бўлган ҳужжат. Меҳнат патенти бўйича сиз  бирор корхона ёки ташкилотда ва  жисмоний шахсга ёлланиб ишлашингиз мумкин.
Патентни расмийлаштириш учун шахсан ИИВ Миграция бошқармасига ёки кўптармоқли миграция марказига (ММЦ) мурожаат қилишингиз мумкин. Сиз меҳнат  патенти учун  бир ойдан бир йилгача исталган муддатга тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Бир йиллик муддат ўтгач, унинг муддатини узайтириш ёки янгилаш имконияти мавжуд. Агар меҳнат патенти учун тўлов кечикса, у ўз кучини йўқотади.

Давлат хизматлари марказида патент учун тўлов қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. “Давлат хизматлари” аккаунтига киринг, “Чет элликлар учун меҳнат патентига тўлов” хизматини танланг.

2.Шахсий маълумотларни текширинг ва иш жойи ҳақида маълумотларни кўрсатинг.

  1. Тўлов турини танланг – бир ой учун ёки ҳар ойда.
  2. Тўлов усулини танланг –“Давлат хизматларида онлайн”.
  3. Исталган амал қилиш муддатига қараб бир ёки бир неча ойга тўловни амалга оширинг, чекни юклаб олинг ва сақлаб қўйинг.

Патент учун ойлик тўлов миқдори чет эл фуқароси ишлайдиган Россия ҳудудига боғлиқ.
Бу ҳақда “Мигранто.ру” сайти маълумот берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация