Maqola

1 159 17/09/2022

Чет эл фуқароси Россияда солиқ тўловчининг идентификация рақами – “ИНН” олиши учун маҳаллий солиқ идорасига ҳужжатлар тўпламини тақдим этиши керак.

Бу ҳақда Россия Федерал Солиқ хизматининг 2022 йил 1 сентябрдаги № КВ-3-14/9492@-сонли хатида батафсил маълумот берилган.

Россига келган чет эллик ФСХ нинг солиқ органига рўйхатдан ўтиш учун ариза ёзади. Ундан ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб қилинади:
– фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаронинг паспорти ёки бошқа ҳужжат);
– фуқаронинг Россия Федерацияси ҳудудида яшаш (мамлакатда бўлиб туриш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар. Бу ҳақда migranto.ru портали хабар беради.

Солиқ инспекторларининг таъкидлашича, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рус тилида ёки асл нусхага унинг тегишли равишда рус тилига таржима қилинган ва тасдиқланган шакли топширилади.

Чет элдан келганлар рўйхатдан ўтиш учун жисмоний шахслар билан ишлайдиган ҳар қандай солиқ инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳужжатларни топширишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
– аризачи (ёки унинг вакили) томонидан шахсан солиқ инспекциясига бориш орқали;
– кўптармоқли миграция маркази порталининг “Мои документы” (“Менинг ҳужжатларим”) бўлими орқали;
– ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилинган ҳолда буюртма почта орқали;
– Россия Федерал солиқ хизмати веб-сайтидаги «Подача заявления физического лица о постановке на учет» (“Жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш”) интернет хизмати орқали.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) солиқ инспекциясида ариза қабул қилинганидан сўнг беш кун муддатда берилиши керак.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya