Пандемия муносабати билан Россия Федерацияси мамлакат ҳудудига кириб келувчи фуқаролар учун чекловлар эълон қилган эди. Чекловлар Россияни бошқа мамлакатлар билан боғлаб турувчи транспорт воситаларига ҳам тегишли бўлган. Айни пайтда Россия чекловларни бекор қилмоқда, деб хабар қилади «МВД Медиа».
2022 йил 20 майдан бошлаб Россия транспорт алоқаларидаги чекловларни бекор қилиб, қуйидаги давлатлар билан чегараларни тўлиқ очди:
1. Абхазия
2. Арманистон
3. Белоруссия
4. ДХР
5. Қозоғистон
6. Хитой
7. Қирғизистон
8. ЛХР
9. Монголия
10. Жанубий Осетия
Диққат! Ушбу мамлакатлар фуқаролари ҳужжатларининг вақти ўтганига қарамай Россия ҳудудида 2022 йил 17 августгача қонуний равишда қолишлари мумкин. Улар белгиланган санагача РФда бўлишларини қонунийлаштиришлари, жумладан рухсатнома олишлари керак бўлади.
Бундан ташқари 6 июнь куни Россия Федерациясида транспорт қатновларига қўйилган вақтинчалик чекловлар Арманистон ва Қирғизистон учун ҳам бекор қилинди. Ушбу мамлакат фуқаролари 3 сентябрдан кечиктирмай РФни тарк этишлари керак, – деб хабар беради «МВД Медиа».
Фуқаролар РФда қонуний жиҳатдан қолишлари учун меҳнат патентини, вақтинчалик яшаш учун рухсатномани (РВП), яшаш учун рухсатномани (ВНЖ), қочоқ мақомини тасдиқловчи гувоҳнома, иш берувчи билан тузиладиган шартномаларни (ЕОИИга аъзо мамлакатлар фуқаролари учун) тақдим этишлари зарур бўлади. ЛХР,ДХР ва Украина фуқаролари бундан мустасно (улар мамлакатда рухсат ҳужжатларисиз яшаб туришлари мумкин).
Чет эллик фуқаролар белгиланган санагача РФ ҳудудида бўлиш муддатини узайтириш учун ҳужжатларни топширишмаса, у ҳолда “180 дан 90 кун” қоидасига мувофиқ 90 кун ичида мамлакатдан чиқиб кетишлари талаб қилинади. Вақтинча қўлланилган “Амнистия”га кўра эндиликда уларнинг Россия Федерацияси ҳудудида қолишлари мумкин бўлмайди.