Мақола

793 30/06/2022

Чет эллик IT-мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари энди Россияда соддалаштирилган тарзда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишлари мумкин, – деб хабар беради “РИА Новости”.

IT-мутахассисларга соддалаштирилган тарзда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш ҳуқуқига эга бўлиш ҳақидаги қонун Владимир Путин  томонидан имзоланди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида танишишингиз мумкин.

Соддалаштирилган тартиб чет эллик IT-мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари эндиликда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олмасдан туриб, яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишлари мумкинлигини назарда тутади.

Илгари мазкур қонун Давлат Думаси томонидан учинчи ўқишда маъқулланган эди.  Қонунга кўра имтиёзлар энди Россиянинг давлат аккредитациясига эга бўлган IT-компанияларида меҳнат қилаётган мутахассисларга нисбатан қўлланилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация