Мақола

1 138 21/10/2022

Шу ойдан яқин ва узоқ хориждан олий ўқув юртларида ўқиш учун талабаларни саралаш бошланди. Бу йил 30 минг нафаргача талабани ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.

2023-2024 ўқув йили учун РФ Ҳукумати томонидан олий ўқув юртларида хорижлик ёшларнинг таҳсил кўришлари учун 30 минг ўрин ажратилган. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 23 минг ўринни ташкил этган, деб хабар беради “Консультант.ру”.

Квоталар сонининг ўсиши МДҲ давлатларига ҳам тегишлилиги маълум албатта. Қуйидаги квота кўрсаткичлари бўлажак талабалар учун қизиқарли бўлиши мумкин:

Беларусь – 1300 ўрин;

Тожикистон – 1000 ўрин;

Ўзбекистон – 800 ўрин;

Қирғизистон – 700 ўрин;

Қозоғистон – 700 ўрин;

Арманистон – 250 ўрин;

Озарбайжон -250 ўрин;

Абхазия – 110 ўрин.

Квота бўйича ўқишга кирган талабаларнинг ўқиши бепул бўлади, уларга ётоқхонадан жой ажратилади, стипендия тўланади.

Россия олий ўқув юртларининг бакалавриат, магистратура ва ординатураларида 175та мамлакат фуқаролари квота бўйича бепул таҳсил олишлари мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация