Maqola

1 031 01/08/2022

Россияда уч йил ичида икки қоидабузарлик содир этилган тақдирда чет элликлар мамлакатдан чиқариб юборилади, дейди РФ Мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов. Бу ҳақда rambler.ru хабар беради.

Чет эл фуқаролари маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этмасликка ҳаракат қилишади. “Агар чет эл фуқароси уч йилда иккита қоидабузарлик содир этса, уни мамлакатдан чиқариб юборишади. Мигрант маъмурий ҳуқуқбузарликларга биздан масъулиятлироқ, жиноий ҳуқуқбузарликларга эса биз сингари масъулиятли муносабатда бўлишади. чунки ҳеч ким жиноятчи бўлиб, қамоқда ўтиришни истамайди”, – дейди РФ Мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вазиятларда чет эллик дарҳол жаримани тўлашга шошилади. Сабаби, биринчи жаримани тўламаганлик учун иккинчи жарима ёзилиши мумкин”, – дейди у

Мигрантлар РФ ҳудудидаги жиноятларнинг кўпи билан 3,7 фоизида айбланадилар. Жиноятлар очилиб, қонунбузарликлар тасдиқланганда бу кўрсаткич  жами 2 фоизни ташкил этаётгани аниқланади. Бу ҳақда РФ ИИВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгпши аъзоси, Давлат бошқаруви университети профессори, миграция жараёнлари бўйича мутахассис Владимир Волох “НСН” матбуот марказида маълумот берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya