Coca-Cola компанияси Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Маҳсулот ўрнини босиш учун Funky Monkey Cola va Orange ичимликлари савдога чиқарилади.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши жорий қилган санкциялари, Россия ва Украина ўртасидаги вазият иқтисодий соҳаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Coca-Cola Hellenic Bottling Company (Coca-Cola HBC) Россиядаги ишлаб чиқаришини, жумладан компаниянинг Coca-Cola, Fanta, Sprite, BonAqua, Burn, Fuzetea, Rich, Schweppes, Powerade ва бошқа ичимликлар савдосини тўхтатишга қарор қилди. Захиралари тугагач, Россияда бу маҳсулотлар ишлаб чиқарилмайди ва сотилмайди.
Россия бозорида Сосо-Соla нинг ўрнини босувчи Funky Monkey Cola va Orange ичимликлари савдога чиқарилиши кутилмоқда. Бу маҳсулотлар таъми жиҳатидан Coca-Cola ва Fanta га ўхшаб кетади.
Янги маҳсулот дизайни аввалги бренд дизайнидан фарқ қилади.“Ўз ритмингизда яшанг” айнан шу сўзлар янги маҳсулот учун шиор қилиб олинган.
Россиядаги Coca-Cola маҳсулотларининг заҳираси ҳали тугамаган. Екатеринбургда Қирғизистонда ишлаб чиқарилган Coca-Cola сотувда пайдо бўла бошлади. Яқин кунларда “Ўз ритмингизда яшанг” шиори битилган маҳсулотларни Россиянинг бошқа вилоятлари дўконларида кўриб қолсак ажаб эмас.