Эндиликда мигрантлар Россияда олти ойгача бўлган муддатга COVID-сертификат олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун антителага анализ топширган бўлиш керак.
Россиядан ташқарида аввал коронавирус билан касалланган ёки чет эл вакцинаси билан эмланган мигрантларда антитела бор бўлса COVID-сертификат олишлари мумкин бўлиши ҳақида Россия ҳукумати бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия бу ишни бошқа давлатлар билан биргаликда амалга оширмоқда. Аммо ҳозирча эмланганлик ҳақидаги сертификатлар давлатлар билан ўзаро тан олиш амалиёти мавжуд эмас..
Голикова, шунингдек, агар кимдир аввалроқ коронавирус билан кассалланиб, лекин бу ҳақида маълумотномаси бўлмаса, Россияда антителага тест топшириб CОВИД-сертификатларини олишлари мумкинлигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, гап ПЦР тести ижобий бўлган, аммо шифокорга бормаган беморлар, шунингдек, касаллик симптомларсиз ва бу коронавирус юқтирганини фақатгина тест топширгандан сўнг билиб олган беморлар ҳақида кетмоқда.
Шунингдек, Россияда 14 январь куни жамоат жойларида QR кодлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ҳам эпидемиологик вазиятнинг ривожланишидаги ноаниқлик туфали қолдирилди.