6 октябрь куни Петербургдаги Нева дарёсида ёш мигрантнинг жасади топилди, дея хабар берди gazeta.spb.ru нашри.
Маълум бўлишича, ўн кунча муқаддам ўзбекистонлик 22 ёшли мигрант туғилган кунидан сўнг йўқолиб қолган. Кеча соат 10:30 ларда Перевоз қирғоғидаги башня крани ҳайдовчиси эътиборини сув юзасида қалқиб турган оқ рангли эркаклар кроссовкаси тортган. Жасад сувдан олиб чиқилганда анча ириган эди.
Марҳумнинг ёнидан шахсини тасдиқловчи хужжатлар, меҳнат патенти ва меҳнат шартномаси, 4 та банк картаси ва 3 та телефон симкарталари чиққан.
Полиция тез кунлар ичида Ўзбекистон элчихонаси орқали мигрантнинг вафоти ҳақида марҳумнинг яқинларига хабар беради ва марҳумнинг жасадини ватанига юбориш масаласи ҳал қилинади.
Айни пайтда эса йигит вафотининг сабаблари ўрганилмоқда. Турли тахминлар кўрилмоқда, аммо бу ҳолат қотиллик ёки бахтсиз тасодиф эканлиги ҳақида бирор бир аниқ маълумот йўқ.