Мақола

3 599 08/05/2023

Коммунистик партия фракциясидан Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев нега Марказий Осиёлик мигрантлар махсус операция зонасига (СВО) қисман сафарбарлик доирасида чақирилмаяпти, деб савол қўйган.

Унинг иддаосича, гап қўшфуқаролик билан боғлиқ, шунинг учун сиёсатчи Россия фуқаролигига эга бўлган тожикистонликлар ўз конституциявий бурчини бажариш имкониятига эга бўлиши учун ушбу қисмдаги қонун нормасини тузатишга чақирди.

«Нима учун ҳар йили Россия фуқаролигини олиш учун Марказий Осиёдан эркаклар “дивизия”лари келади (фақат шу йилнинг биринчи чорагида Россия 45 минг тожикистонликка кўпайди), лекин биз уларни фронтда кўрмаяпмиз? Гап нимада? Нега улар сафарбар қилинмаяпти? Тожик батальонлари қаерда?» — деб ёзади Матвеев телеграмдаги каналида.

У қўш фуқаролиги борлиги сабабли улар Россия армиясига чақирилмаётганини тан олган. “Бу қўшфуқаролик миллионлаб марказий осиёликлар учун қулай тирикчилик  шаклидир, – деган депутат. Шу билан бирга, сиёсатчи халқлар дўстлиги ва барча миллат фуқаролари ҳуқуқлари тенглиги тарафдори эканини таъкидлайди.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон қонунчилиги гўёки қўшфуқароликка эга шахсларни армияга чақиришга рухсат бермайди. «Мен қонунчиликни ўрганаман ва унга қўшимчалар тайёрлайман. Агар гап қўшфуқаролик бўлса, уни ё тақиқлаш ёки бу шахсларни сафарбар қилиш имконияти тўғрисидаги қоидани ўзгартириш керак», — дея хулоса қилган Матвеев.

Россия Донбасснинг тинч аҳолисини Украина ҳукумати “агрессиясидан ҳимоя қилиш” учун Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотига кўра, СВОнинг асосий вазифалари Киев режимини демилитаризация ва денацификациялаштиришдан иборат. 2022 йилнинг 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниб, 31 октябрь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги чақирувнинг тугаганини эълон қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация