Maqola

2 675 14/12/2023

Россия Федерацияси Давлат Думаси депутатлари қўшни давлатлардан келган муҳожирларнинг рус фуқаролигини олишга бўлган истагини совитадиган қонунни шошилинч равишда маъқуллади. Энди янги қонун бўйича муҳожирларга Россия давлатидан ижтимоий ёрдам олиш аввалгидан кўра бир неча баробар қийинроқ бўлади.

Ҳеч кимга сир эмаски, болали оилалар ижтимоий имтиёзлар мавжудлиги сабабли кўп болали мигрантлар Россия фуқаролигини олишга интилишади.

Россия давлат бюджетининг муҳожирларни тортувчи жиҳатлардан бири бу “маткапитал”, яъни оналик капитали. Дастлаб, у Россия Федерациясининг туб аҳолисининг туғилиш даражасини рағбатлантириш учун киритилган эди. Ўша 2007 йилда Россияга мигрантлар сони кўпайиб кетиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, шекилли.

Чет эл фуқаролари сонининг  кўпайиши, уларнинг Россия  ижтимоий инфратузилмасидан фойдаланиши билан боғлиқ саволлар туфайли Россия Федерацияси Давлат Думаси “Аҳолини давлат томонидан болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни дарҳол маъқуллади”.

Ҳужжат матнига кўра, оналик капиталини олиш ҳуқуқи фақат Россияда туғилиш орқали Россия фуқаролигини олган болаларга берилади ва ота-оналардан бири аллақачон фуқароликни олган  бўлиши керак.

2023 йилда биринчи болага бериладиган маткапиталнинг миқдори 586,9 миг рублни ташкил этиб, келгуси йилда бу 622 мингга оширилиши кўзда тутилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya