Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев (КПРФ) Россия Федерацияси фуқаролигини олган Марказий Осиё ва Кавказортилик фуқароларининг “махсус операция”да қатнашишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. У янги фуқаролардан қурилиш батальонлари ва олдинги қисмларда фойдаланишни таклиф қилган.
«Бошқа ватани ва паспорти бўлмаган Россия фуқаролари ҳамда Россия фуқаролигини олган мигрантларнинг ҳарбий мажбуриятларини тенглаштириш ташаббусим ҳақида (мен Марказий Осиё республикаларидан келганлар ҳақида гапирган эдим, лекин аслида биз Кавказорти ҳамда бошқалар ҳам назарда тутилган)… Улар ўз “маҳаллийчилиги” билан ҳарбий интизомни бузмасликлари учун Россия армиясининг мавжуд бўлинмалари ўртасида ҳар бир взводда 2-3 нафардан кўп бўлмаган ҳолда тақсимлаш лозим… Шунингдек улардан қурилиш батальонлари, жумладан, фронтнинг олдинги чизиғида фаол фойдаланиш ҳақида ҳам сўз боради», — деб ёзади депутат ўз телеграм каналида.
Депутат қонун лойиҳасининг тайёрланишини энди икки фуқароликка эга бўлганлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслиги билан изоҳлаган.
«Улар фақат РФ Қуролли Кучларига фақат шартнома бўйича кўнгилли сифатида боришлари мумкин. Шу сабабли, кечаги муҳожирларнинг аксарияти ўз республикаларининг паспортларидан ҳам воз кечишмаган, натижада Россия Қуролли Кучлари ҳамда сафарбарликка чақирилмайди» дейилади ҳисоботда.
Парламент аъзосининг сўзларига кўра, у ўзининг телеграм-каналида шу мавзуда кўплаб шарҳ ва таҳдидлар олаётган экан.
Депутат, шунингдек, миграция ва демографик муаммолар бўйича давлат ва махсус хизматларда туб ўзгаришларсиз муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.