Мақола

3 931 04/08/2023

Айни пайтда жами меҳнат муҳожирларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган.

Меҳнат муҳожирлари учун патент нархини тўрт баробар ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Давлат Думасига Сергей Миронов бошчилигидаги СРЗП фракцияси депутатлари киритди, деб хабар беради 3 август куни REX мухбири.

Россия Федерациясида ишлаётган хорижий фуқаролар томонидан тўланадиган белгиланган аванс тўловлари миқдорини 4800 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда. Ҳозир белгиланган аванс тўловлари миқдори 1200 рублни, дефлятор коэффициентини ҳисобга олган ҳолда 2724 рублни ташкил этади.

2022 йил охирига келиб Россияга ишлаш учун келган хориж фуқаролари сони 3,47 миллион нафарга етди. Айни пайтда жами меҳнат муҳожирларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган. Йил давомида хорижликларнинг миграция рўйхатидан ўтиш фактлари рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилган ҳолларни ҳисобга олган ҳолда 11,8 млн.га етган.

2020 йилда меҳнат муҳожирларининг даромадлари қарийб 1,5 бараварга ошган, чунки уларнинг ўз ватанларига ўртача ойлик ўтказмалари миқдори 48 минг рублни ташкил қилган. Шу билан бирга, Росстат маълумотларига кўра, 2020 йил учун Россия иқтисодиётидаги ўртача ойлик иш ҳақи 32 422 рублга баҳоланган.

Ушбу маълумотлар қонун лойиҳаси муаллифларига Россия иқтисодиётининг кўплаб сегментларида юқори малакали мутахассислар бўлмаган чет эл фуқаролари Россия фуқароларидан кам пул топишмаяпти, деган хулосага келишга имкон беради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация